Виктор Жалилов: "Иккинчи йиғинда якуний таркиб маълум бўлади"
02 дек 2015 15:01
Новости
Виктор Жалилов: "Иккинчи йиғинда якуний таркиб маълум бўлади"
Машғулот якунига етгач, катта мураббий Виктор Жалилов йиғин ҳақида қисқача ахборот берди.
"Ҳозирда 28 нафар футболчи билан машғулот олиб боряпмиз. БААдаги биринчи йиғин якуний таркибга ойдинлик киритади. Эртага бошланадиган машғулотларимизда барча футболчилар қатнашадилар ва биз у ерда БААнинг "Ал Васл" жамоаси ҳамда Япония ёшларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз. Эътиборни дам олишдан қайтган футболчиларимизни ҳолатини тиклашга қаратамиз", - дейди Виктор Романович.
- Алибоев ва Машарипов нима учун машғулотларда йўқ?
- Икром Алибоевда кичик жароҳат бор. Машарипов эса янги паспорт олиш учун Хоразмга кетган, иккинчи йиғинимизда албатта иштирок этади.
- Якуний таркиб қачон маълум бўлади?
- Бунинг учун олдимизда иккинчи йиғин ҳам бор. Дубайда бўлиб ўтиши режалаштирилган машғулотларда Қатар, БАА ва КХДР олимпия терма жамоаларига қарши баҳс олиб борамиз. Айнан шу ўйинлар давомида асосий таркибни ҳам шакллантириб оламиз.
Комментарии