RU

Последние новости

01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  0 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  1 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  3 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  2 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  4 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   37 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  11 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  1 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  8 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  28 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2

Виктор Алешников: “Суперлига - кун тартибидан кўтарилмайдиган масала” Новости

Виктор Алешников: “Суперлига - кун тартибидан кўтарилмайдиган масала”

Кўз очиб юмгунча яна бир мавсум ортда қолди.

Йил якунлари бўйича бироз танаффусга чиққан жамоалар янги чемпионат ўйинларига тайёргарликни бошлаб юборишди. Ўзбек футболида ўз ўрни, обрўси ва мавқеига эга бўлган Ғузорнинг “Шўртан” клуби ҳам режага кўра 2019 йилги футбол мавсумига ҳозирликни бошлади.

“Оқ бўрилар” жамоасининг ПРО-Лигадаги ўтган йилги ўйинлари, янги мавсумда кутилаётган режалар, мақсадлар ва янгиликлари тўғрисида мухлисларни огоҳ қилиш учун “Шўртан” ПФК сайти ходимлари клуб Бош директори В.Г.Алешников билан мухтасар суҳбат уюштирди:

- Виктор Георгиевич, жамоанинг 2018 йилги ПРО-Лига баҳсларидаги иштирокини қандай баҳолайсиз?
- Ҳар қандай мамлакатда ҳам жамоанинг мусобақадаги қатнашуви тўғрисида баҳони энг аввало мухлислар беришади. Негаки, футбол айнан улар учун ўйналади. Футбол шундай спорт турики, унда хоҳласак ва хоҳламасак ҳам ютуқ билан мағлубиятлар ёнма-ён юради. Қаердадир муваффақиятли ўйнадик, баъзи бир ўйинларда омадимиз келмади. “Андижон”, “Сурхон”, “Динамо”, “Хоразм”, “Норин” каби жамоалар билан тенгма-тенг ўйнаб, ҳатто баъзи тарафлардан устунлик ҳам қилдик. Суперлигага йўл олган “Андижон” жамоасини икки бор ўз уйида енгдик. Бундан ташқари Термиз, Самарқанд ва Хаққулободда ғалабаларга эришдик. Шундан келиб чиққан ҳолда айтишим мумкинки, 2019 йилни ПРО-Лиганинг “А” гуруҳида кучли жамоалар билан ўтказган “Шўртан” у қадар ёмон ўйин кўрсатмади.

- Янги йилдаги режалар ҳақида тўхталсангиз. Мухлисларни “Шўртан” жамоаси олдидаги мақсад ва вазифалар қизиқтирмоқда.
- Бу йилги чемпионатда ҳам доимгидек иштирок этамиз. Бунинг учун жамоамиз жуда ҳам яхши инфротузилмага эга. Энг замонавий талабларга мос равишда бунёд этилган стадион, машғулотлар ўтказиш учун спорт мажмуаси ва базамиз бор. Ўз ўрнида айтиб ўтиш керакки, яқинда Ўзбекистон Профессионал футбол Лигасидан ташриф буюрган махсус комиссия аъзоларининг текширув хулосалари ҳар доимгидек жуда яхши натижа берди. Тўғри баъзи бир тузатишлар ва бартараф этиш керак бўлган камчиликлар кўрсатиб ўтилди. Биз уни тез орада бартараф этамиз.
Энди клуб олдидаги биринчи галдаги вазифага тўхталадиган бўлсак, энг аввало мухлисларни чиройли ва мазмунли ўйинлар билан хурсанд қилиш асосий мақсадимизга киради. Ва албатта, “Шўртан” ПФК учун Суперлигага чиқиш вазифаси кун тартибидаги бош масала ҳисобланади.  

- Албатта, яхши мақсад ва ниятлар биринчи навбатда мухлисларни хурсанд қилиши шубҳасиз. Лекин бунинг учун молиявий масалаларда, қолаверса таркибни кучайтириш, яхши футболчиларни жамлаш борасида ҳам муаммолар бўлмаслиги керак.  
- Муаммолар исталган ҳар бир клубда мавжуд. Лекин бизнинг жамоамиз бош ҳомийси “Шўртаннефтгаз” МЧЖ раҳбарияти (раҳбари Ш.Д.Жабборов) ҳар доим ишларимизда бош-қош бўлиб турибди. Йил давомида юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай масалалар бўйича ёрдам кўрсатилади. Шунинг учун ҳам олдимизга ҳеч иккиланмасдан Суперлига масаласини қўйиишимиз мумкин.

Энди таркиб ва селекция ишларига бўйича гапирадиган бўлсак, маълумки, “Шўртан” ПФК қошида кўп йиллардан буён футбол мактаби фаолият кўрсатиб келмоқда. Биринчи навбатда айнан ушбу масканда камолга етаётган тарбияланувчиларимизга эътибор қаратамиз. Кейин эса вилоятимиз ҳудудидаги истеъдодли футболчиларни таркибга жалб этишни режалаштирганмиз. Ва ўтган йилги таркибда ўзини ҳар томонлама кўрсатган футболчиларни олиб қоламиз.

-  Бошқа жамоаларда тўп сурган футболчиларни ҳам таклиф қилиш режаси борми?      
-  Бор, лекин уларнинг ҳозирча исми шарифини айтмай турамиз. Уларнинг кўпчилиги аввал “Шўртан” таркибида фаолият кўрсатган футболчилардир ва мухлисларимизга ҳам яхши таниш.

-  Янги йилга йиғин қачондан бошланади?
-  8 январдан эътиборан Ғузорда маҳаллий йигитлар билан дастлабки, тикланиш босқични бошлаб юбордик. 1 февралдан эса асосий таркиб футболчиларини  ҳам қўшамиз. ПРО-Лига баҳслари 1 апрелдан бошланишини ҳисобга олиб, тайёргарликнинг сўнгги ҳал қилувчи босқичини Тошкентда ўтказамиз. У ерда 4-5 та синов назорат учрашувларини ҳам ташкиллаштирамиз.

-  Мураббийлар гуруҳида кимлар фаолият олиб боришади?
-  Маълумки, ўтган мавсум сўнгида жамоани бошқариш Акмал Саитқулов зиммасига юклатилган эди. Айнан Сайитқулов бош мураббийлигида “Шўртан” бу йилги чемпионат ўйинларига тайёргарлик ишларини олиб боради. Унга дарвозабонлар мураббийи Эркин Мирзаев, шунингдек Руслан Акмирзаев ёрдам беради.  

-  Ҳозирги кунда Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси томонидан клублар қошида Академиялар очилиши қатъий талаб сифатида қўйилмоқда. Бу борада “Шўртан”да қандай ишлар қилинмоқда?    
-  Бизда бу йўналишда ҳам аллақачон ижобий ишлар бошлаб юборилган. Маълумки, “Шўртан” ПФК қошида кўп йиллардан буён болалар футбол мактаби фаолият кўрсатмоқда. Бош ҳомиймиз “Шўртаннефтгаз” МЧЖ раҳбарияти футболни ривожлантиришга қаратилган ҳукумат қарорларини ҳаётга татбиқ этишда жуда катта ҳаракатларни амалга оширмоқда. Ана ўша ишларнинг самараси ўлароқ, футбол мактаби янги очиладиган Ғузор футбол Академиясининг асоси бўлиб хизмат қилади. Барча замон талабларига жавоб берадиган бино қуриб битказилган. Иншоот ичида ётоқхона, овқатланиш, тикланиш, тиббиёт ва энг муҳими ўқув хоналари мавжуд. Ўйлаймизки, яқин кунларда ишга тушириладиган ушбу Академия нафақат Ғузор, балки Қашқадарё ва мамлакатимиз футболи ривожига улкан туртки бера оладиган масканга айланади.

"Шўртан" ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика