Видич: "Барса" МЮдан кучлироқ эканини тан олиш қийин"
27 июл 2020 21:51
Новости
Видич: "Барса" МЮдан кучлироқ эканини тан олиш қийин"
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Неманья Видич Хосеп Гвардиола Лионель Мессини қандай ўзгартиргани ҳақида гапирди:

"Гвардиола Мессини ўзгартириб юборди. У олдин қанотда ўйнар ва марказга қараб юришни яхши кўрарди. Месси жуда хавфли эди, аммо унинг ҳаракатларини олдиндан тахмин қилса бўларди. Гвардиола уни марказга қўйди ва бутун жамоа Месси учун ўйнашни бошлади.
Мен унга қарши 2 бор ўйнаганман. Ҳар икки ўйинда ҳам биз ютқазгандик. "Барселона" МЮдан кучлироқ эканини тан олиш жуда қийин эди. Ҳозир ҳам буни тан олиш ва қабул қилиш осон эмас", - деди сербиялик собиқ футболчи.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Комментарии