RU

Последние новости

00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  0 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3

ВИДЕО. Мадҳияни мана қандай айтиш керак! Новости

ВИДЕО. Мадҳияни мана қандай айтиш керак!

Уммон билан Олмалиқда бўлиб ўтган ўйинда бир нарсадан хафа бўлиб кетгандим.
Ёшлар терма жамоасидан чиққан футболчилар МТЖга келганда ё мадҳияни унутиб қўйганлар ёки айтишни ўзларига эп кўрмадилар. Ҳа энди улар катта бўлиб қолишди-да. Мадҳияни фақат ўсмирлар ёки ёшлар терма жамоаси учун эмас, юракдан, қалбдан ҳис этиб айтиш керак.

Кеча Бразилия терма жамоаси мадҳияни жўр бўлиб куйлаган эпизод барча-барчанинг этини жимирлатиб юборган бўлса керак. Шахсан мен ўйин бошланмасидан аввал Бразилия бугун ғалаба қозонади дедим. Бу терма жамоа мезбон бўлганлиги учун эмас, ватан мадҳиясини жонини бериб , додлатиб юборгани учун. Мухлислар кўзида ёш оқизиб юборганлиги учун айтдим. 6 ёшли болакайдан тортиб, асли бразилиялик бўлган Хорватия терма жамоаси аъзоси Эдуардогача мадҳияни куйлади. Эдуардо мадҳияни айтилаётган пайтда кўзларини шунчаки юмиб олган ҳолда, мадҳияга ичида жўр бўлди.

Мадҳиянинг сўнгги дақиқасида мусиқа ўчди. Футболчилар шундай ҳайқириқ билан мадҳияни айтдиларки, бизнинг жонли ижрода қўшиқ айтадиган санъаткорларимиз ҳижолатдалар. Мана мадҳия қандай этилади, мана ватан севгиси нима.

Н.Юлдашев


TAS-IX ҳудудида



TAS-IX эмас


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика