RU

Последние новости

13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  0 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  7 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  3 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  1 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  3 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  1 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  7 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  15 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  5

ВИДЕО. Беш йил олдин - Агуэрооо Новости

ВИДЕО. Беш йил олдин - Агуэрооо

2012 йил Англия премьер-лигасида чемпион номи сўнгги турга қадар аниқ эмас эди.

Сўнгги турдан олдин "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" ҳисобида 86тадан очко бор эди. "Сити" тўплар нисбатига кўра мусобақа жадвалида биринчи ўринда бораётганди.

Охирги турда Манчини бошчилигидаги "Манчестер Сити" ўз майдонида КПРни қабул қилди. Алекс Фергюсон бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" эса сафарда "Сандерленд" меҳмони бўлди.

Дастлабки бўлимда Уэйн Руни гол уриб МЮни олдинга олиб чиқди. "Сити" ҳам Сабалетанинг голи эвазига 1:0 ҳисобида олдинда эди.

Бундай ҳолатда "шаҳарликлар" чемпион бўлишарди.

Бироқ 66-дақиқага келиб воқеалар ривожи кескин ўзгариб кетди. "Этихад" стадионида ғаройиб ҳодислар содир бўла бошлади. Жибриль Сиссе 48-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, 55-дақиқада Жоуи Бартон қизил карточка олиб КПРни 10 киши қолдирди. Аммо камчиликдаги меҳмонлар Макининг голи эвазига олдинга ўтиб олишди! Бу ҳисоб "қизил иблислар"ни чемпион қиларди.

Баҳснинг 90-дақиқасида ҳам ҳисоб ўзгармаганди. "Сити" 90+2-дақиқада Эдин Жеко томонидан урилган гол эвазига ҳисобни тенглаштирди. Бу ҳам Манчини жамоасига етарли эмасди. "Сандерленд" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви 0:1 ҳисобида якунланди.

"Этихад" стадионидаги таблода 93:20 рақамлари порлаб турган пайтда аргентиналик Серхио Агуэро гол уриб стадионни ларзага келтирди...Ўша гол эвазига ТВ шарҳловчисининг ҳайқириғи туфайли кейинчалик "Агуэрооо" хэштеги машҳур бўлиб кетди.

Якунда "Сити" АПЛ олтин медалларига эга бўлди. Учрашувдан олдин лигани тарк этиш хавфи бўлган КПР эса рақобатчисининг мағлуб бўлгани эвазига АПЛда қолганди.



TAS-IX

ВИДЕО

TAS-IX эмас


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика