RU

Последние новости

22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  0 21:49"Брест" — ПСЖ. Таркиблар маълум  7 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  12 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  5 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  2 19:44Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"  1 19:20Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси БААда халқаро турнирда иштирок этади  2 18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  44 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  35 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  16 17:10Назорат учрашуви. "Машъал" Про лига клубига мағлуб бўлди  4 16:21Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар CAFA турнирида иш олиб бормоқда  2 15:35"Динамо"нинг БАА йиғинидаги рақиблари маълум  7 15:11ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал" ва бошқа ўйинлар учун УЕФАнинг тахминий таркиблари  67 14:54Расмий хабар: Норчаев "Насаф"га қайтди  17

Вейналдумнинг кузатувчанлиги "Ливерпуль"га ғалаба келтирди Новости

Вейналдумнинг кузатувчанлиги "Ливерпуль"га ғалаба келтирди

"Ливерпуль" АПЛнинг 35-турида "Кардифф Сити"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувдаги биринчи гол Жоржиньо Вейналдумнинг кузатувчанлиги туфайли амалга ошди. Бурчак тўпларида "Кардифф" ҳимоячилари бор эътиборни Виржил ван Дейк, Жоэль Матип ва Роберто Фирминога қаратишини пайқаган Вейналдум гол урди. Трент Александер-Арнолд жарима майдончасига ерлатиб пас берди ва голландиялик тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

"Биринчи бўлимда бир ўзим эдим. Хендерсондан тўпни Трентга беришни, у эса тўпни менга ерлатиб узатишини сўрадим" - дейди Вейналдум.

"Хендо менга Жини 11 метрлик нуқта олдида бўшлигини айтди ва танаффусда стандартни хавфлироқ амалга оширишни келишиб олдик. Керакли нуқтага пас беришга уриндим. Жинининг зарбаси жуда зўр бўлди" - дейди Александер-Арнолд.

Ҳаммадан кўпроқ Клопп хурсанд бўлди. "Биз турли вариантларни машқ қиламиз, аммо бу ерда йигитларнинг ўзи бир қарорга келишди. Жуда хурсандман. Ўйинда ўрганяпмиз, футболда бундан яхшироғи бўлмайди".

"The Times"нинг ёзишича, Юрген стандартларга кўпроқ вақт ажратишни буюрган ва бу фойда бермоқда: "Ливерпуль" мавсум якунланишига уч тур қолганда аввалги мавсумдаги натижасини яхшилади (20та гол - 11та гол).

TAS-IX

 

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика