"Вест Хэм" футболчиси: "Мавсумни "Ливерпуль"дан юқорида тугатамиз"
19 сен 2023 21:33
Новости
"Вест Хэм" футболчиси: "Мавсумни "Ливерпуль"дан юқорида тугатамиз"
"Вест Хэм" футболчиси Микаил Антонионинг фикрига кўра, жамоаси мавсум якунида "Ливерпуль"дан юқорида бўлади.
"Мавсумни "Ливерпуль"дан юқорида тугатамиз. Шундай дея оламан.
"Ливерпуль"нинг "Вулверхэмптон"га қарши ўйинини томоша қилдим, унда "Вулвз" ғалаба қозониб кетиши мумкин эди. Уларда кўплаб вазиятлар бўлди. Ушбу ҳафта охирида "Ливерпуль"га қарши ўйнаймиз ва бу 6 очколик ўйин бўлади ва очколарни қўлга киритамиз!", - деди Антонио.
"Ливерпуль" АПЛда 5 турдан кейин 13 очко тўплаган ҳолда 3-ўринда бормоқда. "Вест Хэм" эса 10 очко билан олтинчи қаторни эгаллаб турибди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии