RU

Последние новости

09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  0 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  2 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  2 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  2 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  3 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  2 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  3 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  3 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  21 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0

Веско Стешевич: "Футболчиларни маҳаллий ва легионер футболчиларга ажратишни хоҳламайман" Новости

Веско Стешевич: "Футболчиларни маҳаллий ва легионер футболчиларга ажратишни хоҳламайман"

"Сурхон" ҳамда "Металлург" ўртасидаги Суперлиганинг 11-тур ўйинидан (1:0) сўнг меҳмон жамоа устози Веско Стешевич матбуот анжуманида иштирок этди.

Веско Стешевич: "Мана бир неча ўйиндирки ўйинни яхши бошлаяпмиз, аммо негадир кимдандир қўриб, хатоларга йўл қўйяпмиз ва бу хатолар голларга олиб келяпти. Бугун йигитларга нима бўлганини тушунмадим. Аммо бу хатолар такрорланяпти. Голдан кейин вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдик, бироқ ҳакам футболчимизни ўйиндан четлатди. У ерда вазият карточкага тортадими, йўқми, билмайман. Иккинчи бўлимда йигитлар жанг қилишди, бир нечта вазиятлар яратишди, лекин гол уролмадик.

- Жамоа сўнгги бир нечта ўйинда бир қолипга тушиб қолгандек ва шу ҳолатдан чиқиб кета олмаяпти.

- Ундай эмас, "Насаф" билан ўйинда ҳам яхши ҳаракат қила олдик. Биз фақат хатоларни такрорлаяпмиз. Рақиблар эса бундан фойдаланиб қолишяпти ва биз очко йўқотяпмиз.

- Легионерлар муносиб ўйин кўрсатишяпти деб ўйлайсизми? Масалан, Обрадович.

- Обрадович бугун яхши ҳаракат қилди, гол уришга яқин келди. Футболчиларни маҳаллий ва легионер футболчиларга ажратишни хоҳламайман, чунки бир жамоамиз.

- "Металлург" тенг рақиблар билан ўйинда очко йўқотяпти. Жамоага нима етишмаяпти?

- Бу саволга жавоб бердим деб ўйлайман. Хатолар туфайли мағлуб бўляпмиз.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика