RU

Последние новости

00:15Руди Гарсия Бельгия термасининг муҳим футболчиларини қайтармоқчи  0 23:50Слот "Лилль"га қарши ўйин ҳақида: "Отам доим ҳам мен томонда бўлмайди"  1 23:28Неймар собиқ жамоасига қайтишга яқин  4 23:07"Локомотив" Туркияда "Уфа"га қарши ўйнайди  0 22:51"Сўғдиёна" БААда "Ростов"га йирик ҳисобда ютқазди  6 22:16"Бетис" Антони маошининг катта қисмини тўлайди  1 21:54"Пахтакор" назорат ўйинида Сербия жамоасига мағлуб бўлди  9 21:39Футзал. Мавсумнинг энг яхшилари тақдирланди  0 21:24"Нефтчи" Туркиядаги бешинчи ўртоқлик ўйинида тўртинчи марта дуранг ўйнади  8 21:09Расман: Ойбек Бозоров шартномани узайтирди  3 20:53Аморим "Манчестер Юнайтед"дан хафа бўлди  7 20:29"Бавария" ҳимоячиси сафдан чиқди  0 19:58Футзал бўйича Олий лига. БМБ "Насаф"га 7 та гол урди (+ якуний мусобақа жадвали, рамзий жамоа)  1 19:34Сульшер "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Бешиктош"да кўрмоқчи  0 19:05Пол Мерсон: "Агар "Челси" "Манчестер Сити"га ютқазса, ҳайратда қоламан"  25

Веско Стешевич: "Энг қийин ўйин бўлди. Ўйин босими катта эди" Новости

Веско Стешевич: "Энг қийин ўйин бўлди. Ўйин босими катта эди"

Coca Cola Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Металлург" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Веско Стешевич матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Энг қийин ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам лигада жон сақлаб қолиш учун ўйнамоқда. Босим катта бўлган ўйин. Ғалаба қозондик, уч очко олдик. Ортдаги жамоалар билан бироз фарқ ҳосил қила олдик. Ғалабадан хурсандмиз.

- Забиҳилло Ўринбоев бугун қайси позицияда ўйнади?

- У ҳужумда ўйнади. Ўринбоев ҳар доим бугунги позициясида ўйнайди. Ўйинларимизни кўриб борсангиз, у ҳар доим шу позицияда ўйнашини биласиз. Тўғри, баъзан у орқароқда, баъзан эса олдинроқда ҳаракат қилади. У жамоамизнинг асосий ўйинчиларидан бири. Бугун ҳам Ўринбоев яхши ҳаракат қилди. 

- Эронлик легионерларни ким танлаган? Сизми ёки селекция ишларига маъсулларми?

- Биз бир жамоамиз. Бир оиламиз. Бу ишни биргаликда қилганмиз. Улар жамоага фойда келитиришади деб ўйлайман.

- Абдуманнонов ярим йиллик танаффусдан кейин гол киритди. Унинг ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Мен унинг гол урганидан жуда бахтлиман. У яна гол уради деб ўйлайман. Ёш футболчи катта қийинчиликларни бошдан ўтказди. Ишонамизки, у буларни енгиб ўтиб, жамоага фойда келтиради.

- Майдон чимининг ҳолати сизни қониқтирдими?

- Мен майдонда ўйнамадим. Ҳа, майдоннинг ҳолати яхшироқ бўлиши мумкин эди.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика