RU

Последние новости

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  188 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  16 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

Веско Стешевич: "Чемпионлик учун курашаётган жамоа майдонида ёмон ўйин кўрсатмадик" Новости

Веско Стешевич: "Чемпионлик учун курашаётган жамоа майдонида ёмон ўйин кўрсатмадик"

Суперлига 3-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Металлург" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Веско Стешевич матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Биринчи бўлим ҳар икки жамоа учун ҳам қийин ўтди. Тенг кураш кечди, "Нефтчи"да ҳам, бизда биттадан вазият юзага келди холос.

Иккинчи бўлим янада қизиқарли ва вазиятларга бой ўтди. Чемпионликка курашаётган кучли рақиб майдонида ёмон ўйнамадик деб ўйлайман. Ҳар икки жамоада ҳам вазиятлар кўпайди. Айниқса гол ўтказиб юборганимиздан сўнг биздаги вазиятлар сони янада ортди. Бугунги ўйин учун футболчиларимга эътироз йўқ.


- "Металлург" бугун ёмон ўйнагани йўқ. Мағлубиятга сабаб нима деб ўйлайсиз?

- Айтиб ўтдим, иккинчи бўлимда ҳар икки жамоада ҳам гол киритиш учун имкониятлар бўлди. Омад билан ҳам боғлиқ, битта вазият гол билан якунланди. Ҳар икки жамоа ҳам яхши ўйин намойиш этди.

- Рақиб жамоа кўрсатган ўйин ҳақида фикрингиз қандай?

- "Нефтчи" чемипионлик учун курашаётганини биламиз. Жамоа футболчилар тўп билан жуда яхши ишлашмоқда. Такрор айтаман, бугун ҳар икки жамоа жуда яхши ўйин намойиш этди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика