RU

Последние новости

11:32"Ливерпуль" "Ренн" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича келишувга эришди  1 10:45Камолиддин Тожиев: "Натижа муҳим эмас, ёшларни синаб олдик. Таркибимиз 90 фоизга тайёр"  2 10:24Кэррик: "Олд Траффорд" — алоҳида лаҳзалар юзага келадиган жой"  3 09:50"Машъал" "Динамо" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди  2 09:20Роналду "Ал-Насср"даги вазиятдан норози   12 09:01"Динамо" Тошкентда машғулотларни бошлади  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  83 08:28Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов "Тоттенхэм"га қарши ўйинда неча баҳо олди?  9 07:51Футзал. Эрон - Ўзбекистон ва қолган чорак финал учрашувларининг бошланиш вақти маълум  6 04:04А Серия. “Ювентус” меҳмонда “Парма”га 4 та гол урди  1 03:58Саудия Арабистони Про лигаси. “Ал Иттиҳод” ўз уйида минимал ҳисобдаги ғалабага эришди  0 03:49Лига 1. ПСЖ меҳмонда қийин ғалабага эришди  3 03:43А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  0 00:07Бундеслига. “Боруссия Дортмунд” Гирассининг 2 дақиқада қайд этган дубли туфайли “Хайденхайм”ни мағлуб этди  0 23:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди  57

Веско Стешевич: "Бугун ҳеч нарса қила олмадик" Новости

Веско Стешевич: "Бугун ҳеч нарса қила олмадик"

"Андижон"дан учралган мағлубиятдан (0:5) сўнг "Металлург" устози Веско Стешевич матбуот анжуманида иштирок этди.

Веско Стешевич: "Бугунги ҳодиса кўп содир бўлмайди. Кўпинчи ўйин старти баҳс тақдирини аниқлаб беради. Учрашувнинг бошидаёқ гол ўтказдик, кейин ҳисобни тенглаштиришимиз мумкин эди. Аммо вазиятдан фойдалана олмадик. Иккинчи голни стандартдан ўтказиб юбордик. Учинчи гол "совға" бўлди. Бугун ҳеч нарса қила олмадик. Жамоамизнинг кўплаб вакиллари ўз даражасида ўйин кўрсата олмади. Қўпол қилиб айтганда - шармандалик. Бу мағлубиятдан керакли хулосалар қиламиз деб умид қиламан. 5 марта 0:1дан ютқазгандан кўра, бир марта 0:5га мағлуб бўлган яхши. Рақибни ғалаба билан табриклайман, улар бунга муносиб эди.

- Бугунги ўйинда "Металлург" ҳужумчилари умуман кўринмади...

- Айб фақат ҳужумчиларда дея олмайман. Ҳаммамиз хатога йўл қўйдик, мен, футболчилар. Буни муҳокама қилиб, жамоани бу вазиятдан олиб чиқишга ҳаракат қиламиз.

- Ўзбекистон чемпионати ҳақида нима дея оласиз?

- Тўғриси айтсам, ҳайронман. Чемпионат даражаси яхши. Жамоалар ажойиб ўйин кўрсатишмоқда. "Металлург" ҳақида тўхталадиган бўлсак, вазиятни таҳлил қилиб, натижаларни яхшилаш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.



Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика