Вертонген 2 ой майдонга туша олмайди
27 янв 2016 09:00
Новости
Вертонген 2 ой майдонга туша олмайди
«Тоттенхэм» ҳимоячиси Ян Вертонген АПЛ 23-туридан ўрин олган «Кристал Пэлас»га қарши ўйинда (3:1) жиддий жароҳат олди.
Футболчи Барселонадаги шифохоналардан бирида тиббий кўрикдан ўтди, унинг мушакларида муаммо борлиги аниқланди.
Унинг сафга қайтиши учун 6-8 ҳафта керак бўлади. Шундай қилиб, ҳимоячининг 5 март куни «Арсенал»га қайрши ўтадиган ўйиндаги иштироки сўроқ остида.
Эслатиб ўтамиз, Вертонген «Кристал Пэлас» вакили Коннор Уикхэм билан тўқнашиб кетганида жароҳат олди.
Комментарии