Верон футболчилик фаолиятига қайтиши мумкин
06 ноя 2016 16:00
Новости
Верон футболчилик фаолиятига қайтиши мумкин
Айни пайтда "Эстудиантес" президенти лавозимида фаолият олиб бораётган Хуан Себастьян Верон майдонга қайтиши мумкин.
41 ёшли Верон агар клуб янги стадиондаги жойларнинг 65 фоизини тўлдира олса футболга қайтишга ваъда берди.
Таъкидлаб ўтиш лозимки, Аргентина терма жамоасининг собиқ футболчи машғулотларни бошлаб юборган. "Эстудиантес" бош мураббийи Нельсон Вивас ҳам унинг ҳужум орти позициясида тўп тепиши мумкинлигини айтиб ўтганди.
Комментарии