RU

Последние новости

09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  4 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  2 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  1 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  3 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  107 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8

Вазиятлардан фойдаланишдан бошқа ҳаммаси яхши. Ўзбекистон терма жамоасининг кечаги ўйинидан фикрлар Новости

Вазиятлардан фойдаланишдан бошқа ҳаммаси яхши. Ўзбекистон терма жамоасининг кечаги ўйинидан фикрлар

Championat.Asia мухбири Николай Егоричев - терма жамоа ўйини, пенальти ва Тимур Кападзе ҳақида.

Ўзбекистон - Қирғизистон ўйини кўплаб сабабларга кўра қизиқарли кечди. Ўйиндан олдинги асосий интригалардан бири Тимур Кападзе ва Сречко Катанецнинг мураббийлик қарашларидаги фарқ ҳақида ёзган эдим.

Бошланғич таркиб ва схема ўзгаришсиз қолди. Катанец давридагига нисбатан фақат бир ўзгариш (у ҳам мажбурий) юз берди - Ҳусниддин Алиқулов ўрнига ўнг қанот марказий ҳимоячиси позициясига Абдулла Абдуллаев қўйилди. "Пахтакор" футболчиси ҳимоя учлиги ўйинига табиий равишда мослашди ва Қирғизистон терма жамоаси ўйинчиси четлатилганидан сўнг вақти-вақти билан ярим ҳимоя марказига чиқиб кета бошлади. Масалан, бундай ҳаракатларни "Манчестер Сити"да ўнг қанот ҳимоячиси Рико Люис позицион ҳужумларда майдон марказида жойлашишида кўрамиз. Бунинг эвазига Ўзбекистон терма жамоаси тўпни ўйинга киритиш учун ўртада яна бир футболчига эга бўлди. Бу Тимур Кападзенинг жуда қизиқарли тактик топилмасидир. Абдуллаев мураббийнинг кўрсатмаларисиз юқорироқ кўтарилишга қарор қилмаган бўлса, албатта.



Шу билан бирга, бошланғич таркиб ва схемада ўзгаришлар бўлмаганига қарамай, Ўзбекистон терма жамоасининг ўйини Катанец давридагидан фарқ қилди. Жамоа тўпга кўпроқ эгалик қилди, рақиб дарвозасига кўпроқ босим ўтказди. Кимдир Қирғизистон терма жамоаси бир киши кам бўлиб ўйнади дейиши мумкин, аммо бу четлатилишдан олдин рўй бераётганди. Гарчи Дациевнинг қизил карточкаси Ўзбекистон терма жамоасининг босими натижаси бўлса-да. Пенальтигача Кападзе шогирдлари камида учта хавфли вазият яратди, параллель равишда Қирғизистон терма жамоасини ўз майдонидан деярли чиқармади. Катанец даврида миллий терма жамоамиз барибир камроқ "доминант" футбол ўйнарди. Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари томонидан самарали прессинг ва қарши прессингни ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Бу компонентда ҳам футболчиларимиз қўшишган.

Ижтимоий тармоқларда терма жамоамиз етарлича сифатли ўйнамади, деган фикрларни кўрдим. Мен бунга мутлақо қўшилмайман. Ўзбекистон терма жамоаси "тотал" футбол намойиш этди, бутун ўйин давомида устунлик қилди. Ўйин суръатининг нисбатан паст бўлиши икки жамоанинг ҳаракатлари натижасидир. Ўзбекистон терма жамоаси, эҳтимол, Эронга қарши ўйинни кўзда тутиб, бор кучи билан ўйнамаган бўлиши мумкин, қирғизистонликлар эса ўз имкониятлари сабаб бундан юқори тезликни таклиф қила олмадилар. Агар Қирғизистон терма жамоаси дарвозабони Ержан Токотаев бўлмаганида ҳисоб камида 3:0 ҳисобида жамоамиз фойдасига ҳал бўларди.



Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида биринчи "имтиҳон"ни аъло даражада топширди. Аммо олдинда асосий "имтиҳон" - Эрон терма жамоасига қарши ўйин турибди. Назаримда, Қирғизистон билан ўйинда терма жамоамиз етарлича яхши ўйнади. Бундай ўйин учун "тўрт" қўйган бўлардим. "Бешлик" учун реализация етарли бўлмади. Ва бу муаммони қандайдир йўл билан ҳал қилиш керак, чунки эронликлар билан ўйинда бизда 10 та имконият бўлмайди. У ерда қаршилик даражаси бир поғона юқори бўлади ва агар биз ғалаба қозонишни истасак (ва мақсадни айнан шундай қўйиш керак - дуранг ўйнаш жуда хавфли), унда ярим вазиятлардан ҳам максимал даражада фойдаланишимиз керак бўлади.


Николай Егоричев

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика