RU

Последние новости

19:11CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Туркманистон (матнли трансляция)  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  29 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  19 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0

"Ватан ҳимоячилари куни"га бағишланган мусобақа бўлиб ўтди Новости

"Ватан ҳимоячилари куни"га бағишланган мусобақа бўлиб ўтди

Шу кунларда юртимизда байрам муносабати билан турли мусобақалар бўлиб ўтмоқда.

Жиззах вилоят футбол федерацияси ва Ғаллаорол туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорликда 2018 йил "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни кўллаб-кувватлаш" йили ҳамда 14 январь "Ватан ҳимоячилари куни"га бағишлаб спортнинг футбол тури буйича 2005-2006 ва 2008-2009 йилларда туғилган болалар ўртасида Республика очиқ турнири бўлиб ўтди.

Унда Республикамиз барча вилоятлари жумладан, Марғилон шаҳри ,Фарғона вилояти, Бухоро шаҳри ,Самарқанд вилояти ,Қўқон, Гулистон ,Сирдарё, Наманган, Навоий ҳамда Ғаллаорол туманидан футбол мактаблари тарбияланувчилари ўзаро беллашдилар.

2005-2006 йилларда туғилган болалар ўртасида финалга Ғаллаорол БЎСМ ва Марғилон БЎСМ тарбияланувчилари ўзаро беллашдилар. Унда 3:1 ҳисобида Ғаллаорол БЎСМ тарбияланувчилари ғалаба қозонди.

2008-2009 йилларда туғилган болалар ўртасида финалга Ғаллаорол БЎСМ ва Гулистон БЎСМ тарбияланувлари ўзаро баҳс олиб боришди ва 5:3 ҳисобида Ғаллаорол БЎСМ тарбияланувчилари ғалаба қозонди.

Турнир ёпилиш маросимида Жиззах вилоят Футбол Федерацияси биринчи вице-президенти Анвар Мусулманов турнир ғолибларини медаллар ва эсталик совғалари билан тақдирладилар.

- Бизнинг мақсадимиз аввало Ўзбекистон футболига ўз ҳиссамизни қўшиш ва ёшлар чарм тўп усталари орасида энг яхшиларни саралаб , вилоятимиз ва мамлакатимиз футбол академияларига йўналтиришдир. Ишонаманки ,улар келажакда миллий терма жамоаларимиз учун етук футболчилар бўлиб етишишади. Келажакда ҳам бундай тадбирларни кўплаб ўтказиш режалаштирилган - дейди Ғаллаорол БЎСМ мураббийи Баҳриддин Раҳмонқулов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика