Васкеснинг "Реал"даги келажаги маълум
16 июн 2024 14:56
Новости
Васкеснинг "Реал"даги келажаги маълум
"Реал" ҳимоячиси Лукас Васкес клуб билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 32 ёшли испан бир йиллик шартнома имзолайди.
Ҳимоячи Мадрид клубида 2015 йилдан бери ўйнайди. У "қаймоқранглилар" билан тўрт бор Испания чемпиони бўлган ва беш марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.
Васкес ўтган мавсум "Реал" таркибида 38та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 8та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди
"Ла Масия" ҳукмрон: "Барселона"нинг бир нафар тарбияланувчиси "Реал" академиясидан қимматроқ
АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
Комментарии