RU

Последние новости

22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  1 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  7 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  3 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  4 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  86 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  15 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0 18:49Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди"  1 18:32Мирко Йеличич: "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса вазифа футболчиларга бироз босим бермоқда"  0 18:20Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0 18:09Шавкат Юсупов: "Охирги икки учрашувда максимал очко йиғишга ҳаракат қиламиз"  3 17:54Неъматулла Қуттибоев: "Суперлига йўлланмаси учун охиригача кураш олиб борамиз"  2 17:20Про лига. "ФарДУ" "Арал" билан муроса кўчасини танлади, "Локомотив" "Жайхун" дарвозасига 5 та тўп киритди  0 17:02Расман: "Ювентус" Тудорни истеъфога чиқарди  18

ВАР "Қизилқум"га 2 очко совға қилдими? Новости

ВАР "Қизилқум"га 2 очко совға қилдими?

Қуйида фақат бир эпизод ҳақида гаплашамиз.

Бу вазият "Бунёдкор" 1:2 "Қизилқум" (15-тур) учрашувининг сўнгги дақиқаларида содир бўлди.


Аниқроқ айтсак, "қалдирғочлар" Шерали Жўраевнинг "Қизилқум" жарима майдони ичида тўпни қўли билан қайтарганини даъво қилишди. Шу ўринда ВАР ишга тушиб, эҳтимолий пенальти учун асос қидириб кўрди. Бироқ шубҳа тасдиғини топмаганидан кейин Темур Тўхтасинув учрашувни тугатиб юборди.

Ушбу қарор туфайли ВАРда ишлаган Азиз Асимовга нистабатан эътирозлар кўпайиб кетди. "Бунёдкор" томони реферидан норозилигини "юмшоқлик" билан кўрсатар экан, Юрий Саркисян ҳакамлар хонасигача кириб борди.

Мазкур вазият такрорини кўргач, мен ҳам ҳакамлар "Қизилқум"га 2 очко совға қилди деб ўйладим (қасддан эмас). Шу туфайли ҳамма кетиб, ҳакамлар чиқишини кутдим. 

Азиз Асимов билан 2 дақиқа суҳбатлашдик. Мен трансляцияда кетган кадрда пенальти кўрганимни айтдим. 41 ёшли рефери эса сокинлик билан тушунтирди: "11 метрли нуқтани кўрсатиш учун 50% асос бўлса ҳам, бош ҳакамни монитор ёнига чақирардим. Лекин қоидага зид ҳаракат кўринмади". 

Шундан кейин тошкентлик арбитр уйига кетди. Мен стадионда қолдим. "Бунёдкор" масъуллари ўша вазиятдаги қарор бўйича протест киритар экан, ташқарида эпизодни яна томоша қилдим: тўп қўлга тегиб, йўналишини ўзгартиряпти. Рости, Асимов нега бунчалик ишонч билан гапирганини тушунмадим...

Бугун бошқа ракурсдан олинган тиниқроқ лавҳаларни томоша қилиб, фикрим 180 градусга ўзгарди. Шерали Жўрааев қўли билан ўйнамаган, аксинча тўп унинг кураги томонга ўтиб, Шуҳрат Муҳаммадиевнинг елкасига теггани ҳолда пастлаган. Марҳамат, томоша қилинг (видеолавҳа ЎзФҲМдан олинди).


Ёдингизда бўлса, Асимов ўтган йил ҳам шундай ҳолатга тушиб қолган. Андижонда унинг қароридан норози бўлган Рўзиқул Бердиев шогирдларини майдондан олиб чиқмоқчи бўлганди. Ҳар 2 ҳолатнинг якунида ҳакам ҳақ бўлиб чиқди.

Хуллас, бу кўпчиликка дарс бўлиши керак. Ҳамма нарса сизга кўринганидек бўлмаслиги мумкин. Энг муҳими, вазиятни тўлиқ ўрганмай, хукм чиқарманг.

Oбуна бўлинг → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Автор :
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика