Ван Перси: "Мен "Арсенал"га уйлангандим"
18 авг 2019 12:12
Новости
Ван Перси: "Мен "Арсенал"га уйлангандим"
"Арсенал"нинг собиқ ҳужумчиси Робин ван Перси 2012 йилда "Манчестер Юнайтед"га ўтгани ҳақида гапирди.
"Мен "Арсенал"га уйлангандим. Турмушимиз 8 йил давом этди. Кейинчалик бир-биримизни ёқтирмай қолдик -, деди хазилона равишда, - клуб менга янги шартнома таклиф қилмади. Ўша пайтларда АПЛни ютишни истардим. Олдимда икки йўл бор эди - таклифлар Манчестернинг икки клубидан тушаётганди. Бирини танладим ва ўз мақсадимга етдим", - деди ван Перси.
Голландиялик футболчи "Арсенал" таркибида 2004-2012 йиллар давомида тўп тепган ва 194 ўйинда 96 гол киритган. 2012-2015 йилларда "Манчестер Юнайтед"да у 86 баҳсга 48 бора рақиб дарвозасини ишғол қилган.
Ҳозирда Робин телевидениеда бошловчилик қилмоқда.
Похожие новости
22:10
"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди 2
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Комментарии