Вальверде: "Суарес сариқ карточка олишга урингани йўқ"
25 фев 2018 15:20
Новости
Вальверде: "Суарес сариқ карточка олишга урингани йўқ"
"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде "Жирона"га қарши ЛаЛиганинг 25-тур учрашувидан (6:1) сўнг, каталонияликлар ҳужумчиси Луис Суарес сариқ карточка олишга ҳаракат қилмаганини айтди.
Агар Суарес ушбу баҳсда огоҳлантириш олганида "Лас-Пальмас"га қарши учрашувни ўтказиб юборар эди, аммо "Атлетико" билан ўйинга "тозаланиб" оларди.
"Бу вазиятлар бўйича ҳакам қарор қабул қилади. Луис доимо шундай ўйнаган. Агар сариқ карточкалар кўплиги туфайли бирор футболчимизни йўқотсак, бошқаси майдонга тушади. Бироқ биз иложи борича тезроқ чемпионатда ғолиб чиқмоқчимиз" - дейди Вальверде.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Комментарии