RU

Последние новости

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  1 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  3 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

Вальверде: "Шунчаки Мессининг ўйинидан роҳат олишимиз керак" Новости

Вальверде: "Шунчаки Мессининг ўйинидан роҳат олишимиз керак"

"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде "Леванте"га қарши бўлиб ўтган ЛаЛиганинг 16-тур учрашуви (5:0) ҳақида фикр билдирди.

Ушбу баҳсда Каталония клуби ҳужумчиси Лионель Месси 3та гол урди ва 2та голли пас берди.

"Жуда мамнунман, чунки меҳмондаги аввалги баҳсимизда 5та гол ўтказиб юборганмиз. Бу бир неча ой олдин содир бўлди. "Леванте" мавсумни жуда яхши ўтказмоқда, шу сабабли бу ердан яхши кайфиятда кетяпман.

Мессининг ўйинини нима деб аташни билмайман. Биз шунчаки унинг ҳаракатларидан роҳат олишимиз керак" - дейди Вальверде.

Месси жорий мавсум ЛаЛиганинг 14та учрашувида майдонга тушиб, 14та гол урди ва 10та голли пас берди.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика