Вальверде: "Менинг узоқ муддатли мақсадим – "Реал" сардори бўлиш"
04 ноя 2022 18:16
Новости
Вальверде: "Менинг узоқ муддатли мақсадим – "Реал" сардори бўлиш"
Мадриднинг "Реал" жамоаси ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде келажакда "қироллик клуби" сардори бўлишни ўз олдига мақсад қилиб қўйганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли уругвайлик ушбу мавсум барча мусобақаларда 8 та гол урди ҳамда 4 та голга пас узатди.
"Менинг узоқ муддатли мақсадим – "Реал" сардори бўлиш. Бу кам сонли ўйинчиларга насиб этадиган мерос", – деди Вальверде.
Вальверде бош мураббий Карло Анчелотти билан гаров боғлаган. Агар уругвайлик футболчи бир мавсумда Ла Лигада камида 10 та гол ура олмаса, италиялик мураббийлик фаолиятини якунлайди. Ҳозирда ярим ҳимоячи Испания чемпионатида аллақачон 6 та гол урди – бу аввалги 4 мавсумдагидан кўп.
Похожие новости
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Комментарии