Вальверде: "Истеъфо - адолатсизлик эмасди"
13 фев 2020 20:10
Новости
Вальверде: "Истеъфо - адолатсизлик эмасди"
"Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Эрнесто Вальверде ўзининг истеъфоси ҳақида гапирди.
"Ўтган ойда деярли бирорта ўйин кўрмадим. Фақатгина "Атлетик" ва "Барселона" жамоалари иштирокидаги ўйинни томоша қилдим. Ўшанда футболга бироз яқинлашишни истагандим.
"Барселона"да ишлаш - ажойиб тажриба. У ерда ишлаганимдан мамнун эдим ва ҳар дақиқада истеъфога тайёр тургандим. Ўтган даврни таҳлил қилсак, истеъфо адолатсизлик эмасди.
Яқин вақтларда Японияга жўнаб кетаман ва у ернинг футболини томоша қиламан. Иньеста ушбу давлатни жуда мақтади.
ЕЧЛда ғолиб бўлиш осон эмас. "Рома" ва "Ливерпуль"га қарши ўйинлардаги мағлубият бизни тўхтатди. Ушбу турнирда барчаси бир ўйинга боғлиқ. Агарда ундан омадли ўтсанг, марра сеники", - деди Вальверде.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии