RU

Последние новости

08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  2 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  1 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  1 01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  7 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  2 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  16 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  2 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  2 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   3

Валентин Коваленко ОЧЛдаги «Ал-Ҳилол» – «Ал-Аҳли» ўйинини бошқаради Новости

Валентин Коваленко ОЧЛдаги «Ал-Ҳилол» – «Ал-Аҳли» ўйинини бошқаради

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Валентин Коваленко 2014 йилги Осиё Чемпионлар лигаси «D» гуруҳи 1-тур учрашувига тайинланди.
26 февраль, чоршанба куни ОЧЛ-2014 «D» гуруҳи 1-тури доирасида Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» ва БААнинг «Ал-Аҳли» жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.

Учрашувни ўзбекистонлик ФИФА рефериси Валентин Коваленко бошқариб боради. Унга қанотларда баҳрайнлик Наваф Шаҳин Муса ва Муҳаммад Жаъфар Салмон ёрдам беради.

Иорданиялик Адҳам Муҳаммад тўртинчи ҳакам этиб тайинланган бўлса, ироқлик Казум Ауда ас-Саидий ҳакамлар ҳаракатини баҳолаб боради.

Бу Коваленко учун жорий ОЧЛ баҳсларида иккинчи ўйин бўлади. Бунгача у ўз бригадаси (ёрдамчи ҳакамлар – ўзбекистонлик Рафаэль Илёсов ва Маъмур Саидқосимов, тўртинчи ҳакам – ўзбекистонлик Ильгиз Танташев) билан бирга ОЧЛ-2014 3-саралаш босқичидаги «Бейжинг Гуоан» (Хитой) – «Чонбури» (Таиланд) учрашувида ишлаган эди.

ОФК тасдиқлаган режа бўйича, Валентин Коваленко ОЧЛ-2014да «Санфречче Хиросима» (Япония) – «Сеул» (Жанубий Корея; F гуруҳи, 3-тур), «Шандонг Луненг» (Хитой) – «Поханг Стилерз» (Жанубий Корея; Е гуруҳи, 4-тур), «Йокогама Маринос» (Япония) – «Чонбук Моторс» (Жанубий Корея; G гуруҳи, 5-тур) учрашувларида ҳакамлик қилиши кутилмоқда.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика