RU

Последние новости

19:07Почеттино "Ньюкасл" бош мураббийига айланиши мумкин  0 18:38Миранчук "Аталанта"дан "Атланта Юнайтед"га ўтди  0 18:10"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Абдуллоҳ Абдураимов  0 18:00Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:0 (матнли трансляция)  58 17:4438 ёшли Хонда Бутан клуби билан 1 та ўйинга шартнома имзолади  1 17:20Суперлигада трансфер ойнасининг сўнгги кунида вазият қандай?  23 17:07Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин  1 16:50Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси: Асосий таркибимиз маълум  39 16:17Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўрунов бугунги ўйинни ўтказиб юборади  27 15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  2 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  2 14:58"Арсенал" Саненинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда  1 14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  31 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1

"Валенсия" клуби қандай қилиб пул топади? Новости

"Валенсия" клуби қандай қилиб пул топади?

Теги :  Валенсия
Титул ҳомий билан шартнома имзолашда муаммолар, янги стадионни қуришда чўзилиб кетган жараён ва шахсий брендни ўстириш каби ҳолатлар “Валенсия”да қандай?

Москва бизнес мактабида “Спорт турларида менежмент” факультети талабалари “Валенсия” клуби бизнес тараққиёт бўйича бўлими раҳбари Хулиан Саласдан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

- “Валенсия” учун абадийдек чўзилаётган масала юзасидан вазият қандай? Янги стадион қурилиши жараёни қай тариқа давом этмоқда?
- Ҳа, қўшиламан. Дарҳақиқат, бу жуда узоқ тарих. Қандайдир афсусланарли ҳам. “Nuevo Mestalla”ни қуришни ўн йил аввал, 2017 йил бошлаганмиз. Бу лойиҳага тугалланиш насиб этмаган экан. Ҳаммаси тўхтаб қолди ва якунда боши берк кўчага кирди. Нега? Бунга турли сабаблар мавжуд – молиявий, сиёсий ва коррупция билан боғлиқ. Бу муаммолар ҳал этилгунга қадар инглиз Марк Фенвик лойиҳаси остидаги 75 минглик стадион маънан эскирди. Шунинг учун лойиҳани қайтадан ишлаб чиқишга тўғри келди, унга ўзгартиришлар киритилди. 2013 йил у такроран тақдим этилди. Ишга келсак, у келаси йил бошланаши режалаштирилган. “Янги Месталья”нинг сиғими 61 минг ишқибозга мўлжалланган бўлади. У ультразамонавий қулайликларга эга умуман бошқа стадионга айланади. ВИП ўриндиқлар ва корпоратив ложалар кўпайтирилади. Бу “Валенсия”га уни ишлатишдан олинадиган даромадни оширади. Қурилиш ишлари 2021 йил тугаши мўлжалланмоқда. Умид қиламизки, шу муддат ичида стадион фойдаланишга топширилади. Эски “Месталья”га келсак, янги стадионга кўчиб ўтилгандан кейин у бузиб юборилади. Ўша ерда турар-жойлар қурилиши бошланади.



- Клубнинг яна бир муаммоси узоқ вақтдан бери титул ҳомийнинг йўқлиги ҳисобланади. Қандай қилиб бундай машҳур ва таниқли жамоа билан бундай ҳолат юз бериши мумкин?
-Ҳа, бир томондан бу ғалати ва биз учун ёқимсиз ҳолат. Бошқа тарафдан Испанияда бундай вазият рўй бериб туради – айни пайтда юқори лигадаги 5 клубнинг титул ҳомийси йўқ. Англия ва Германияда буни тасаввур қилиш қийин, бизда эса мумкин. Нега бундай? Очиғини айтаман, бунга бизнинг титул ҳомийга нисбатан қўядиган юқори талабларимиз, шу жумладан молиявий шартлар сабаб. Мақсадимиз – ҳамкорликка маҳаллий компанияни эмас, балки жаҳонга машҳур брендлар билан шартнома тузиш. Шу сабабли 2014 йил “Жома” билан шартномани бекор қилиб, “Адидас” билан ҳамкорлик қилишга ўтганмиз. Техник ҳомийлик бўйича бу ўзгаришдан даромадимиз ўсди ва бу мерчандайзингга ижобий таъсир кўрсатди. Янги титул ҳомий билан шартнома тузишда ҳам шундай мақсадни кўзлаймиз. Ҳозирча музокаралар муваффақиятли якун топмаяпти. Истаганимизда “Jinco Solar” билан шартномани узайтирардик, аммо уларнинг таклифи бизни қаноатлантирмади. Компанияга эса бизнинг талаб каттадек туюлди.

- Шартлар қандай ва уларни қай тариқа изоҳлайсиз?
- Менимча, улар оқилона ишлаб чиқилган. Кимлигимизни яхши тушунамиз ва ўзимиздан “Реал”, “Барселона” ёки “Манчестер Юнайтед” ясаб олмаймиз. Лекин “Вест Хэм” бундай шартномадан йилига 10 миллион евро ишлаб топар экан, нега биз бундай шартномадан камроқ ишлашимиз керак? Биз улардан совринлар ва ном бўйича ортда қолмаймиз, 6 карра Испания чемпиони бўлганмиз, икки марта Чемпионлар лигаси финалида ўйнаганмиз, УЕФА Кубогида ғалаба қозонганмиз. Яна биз энг кучли футбол лигаларидан бирининг вакили саналмиз.

Бундан ташқари, гап фақат спорт натижаларида ҳам эмас, балки потенциал ҳомийимиз эга бўладиган аудиторияда. Бир ярим миллион аҳолига эга шаҳарнинг асосий жамоасимиз, яна шаҳримизга йилига 20 миллион сайёҳ ташриф буюради. Уй ўйинларимизга ташриф жорий мавсум 90 фоизни ташкил қилмоқда. Еврокубокларда иштирок этмаётган пайтимизда йиллик абонемент эгалари сони 34 мингдан 36 мингга кўтарилди.

Учрашувларимизни 2015-16 йилги мавсумда Испанияда 15 миллион, жаҳон бўйлаб 123 миллион қиши телевизор орқали кузатган клубмиз. Асосий ижтимоий тармоқларда 5 миллион обуначига эгамиз. “Валенсия” билан боғлиқ видеолар умумий миқдорда 17 миллиондан ортиқ марта томоша қилинган. Энг муҳими, биз жуда тез ўсяпмиз. Охирги икки йилда ижтимоий тармоқларда бошқалардан кўпроқ ўсишга эришган топ-10 клублар рўйхатига кирдик. Бу борада “Манчестер Юнайтед”, “Челси” ва “Арсенал”ни ортда қолдирдик. Титул ҳомий билан шартнома тузишда биз қўйган талаблар қабул қиладиган даражада деб ўйлаймиз. Бу вақтга боғлиқ масала, тез орада у ечим топади. Биз савия ва ҳолатимизга мос келадиган компанияни кутиб, музокараларни тугатишимиз лозим. Ўзимизни ҳурмат қилишимиз шарт.


- Глобал брендлар орасида “Фолксваген” ҳамкорингиз саналади. Улар билан ҳамкорлик ҳақида айтиб берсангиз.
- Бу ҳамкорлик ҳозиргина мен айтиб ўтган ҳолат бўйича шаклланмоқда. Бизга бу компания кириб келгунга қадар клуб автомобиллар борасида “Seat” билан ҳамкорлик қиларди. Бу ҳолатда биз ўсишга эришдик, худди “Жома”ни “Адидас”га алмаштирганимиздек. Бу ерда гап кўпроқ пулга эга бўлиш ҳақида кетмади. Ҳамкорликдан мақсад клуб ва футболчиларни автомобиллар билан таъминлашни ўз ичига олади. “Фолксваген”нинг номи, унинг жаҳонда машҳурлиги юқори. Немислар бунда рақобатчиларидан устун. Ўз навбатида ушбу компаниянинг “Валенсия”дан нималарни хоҳлашини таъкидлаб ўтсам. Улар машиналар сотувини оширадиган ижодкорлик йўналишидаги маркетингни исташади. Бунга мисол сифатида ўтган йили уйда “Атлетико”га қарши беллашувда ўтказилган бир акцияни келтира оламан. Компания ишлаб чиқарган янги машина моделининг синовига боришни хоҳловчилар учун сайтимиз орқали эълон бердик. Якунда бу тадбирда 800 киши қатнашди. Ғолиб йигит ва қиз эса учрашувни умуман ўзгача шароитда кузатиш имконига эга бўлди. Трибуналардан бирига ўрнатилган махсус платформага машина қўйилди ва улар беллашувни автомобилда ўтирган ҳолда кўриб боришди. Очиқ осмон остида, худди Америкадаги автокинотеатрларда бўлгани сингари. Уларнинг жойи энг юқори хизмат тақдим этиладиган ложага тенглаштирилди. Уларга баъзан “Валенсия” ва “Атлетико”даги ўйинлари билан танилган, ҳозир академиямизда фаолият юритаётган Миста хизмат кўрсатди. Буларнинг барчаси фото ва видеога муҳрлаб борилди. Матбуотда ёритилди, ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди. Умуман олганда, жуда оммабоп акция ташкил этилди.

- Фақат ҳомийлар эмас, бюджет ҳақида гапирадиган бўлсак, “Валенсия”да бу қанча, қандай шакллантирилади ва яқин пайтларда қайси жиҳат бўйича даромадларини кўпайтириш имкониятига эга?
- Аниқ рақамларни айтмайман. Лекин даромад манбаларимизни ўсиш тартибида эътиборингизга тақдим этаман. Чипталар ва абонементлар сотуви, кейин ҳомийлик ва энг юқори даромад келтирадиган омил телевизион ҳуқуқлар ва футболчиларни сотиш. Ҳозирча бунга боғлиқликдан қутулмадик. Клубга Питер Лим келгандан сўнг молиявий аҳволимиз яхшиланди, аммо грандларни рад этиб, футболчиларни сақлаб қолишга барибир қодир эмасмиз. Масалан, ҳозир тарбияланувчиларимиз ҳисобланган Лато ва Солерга катта клублардан қизиқиш мавжуд. Улар 19 ва 20 ёшда. Яқинлашаётган ёзда уларга талаб юқори бўлади. Шундай вазиятда футболчилар билан хайрлашишдан бошқа чорамиз йўқ.

“Валенсия” яқин орада даромадини кўпайтириши мумкин бўлган соҳаларга келсак, телевизион ҳуқуқлардан келадиган пул ошишини кутяпмиз. Испанияда пул тақсимланиши бошқа лигалардан фарқли эканини билсангиз керак. Ла Лига раҳбарияти бу ҳуқуқлар сотувини назорат қилмайди, клубларнинг ўзи телевидение билан мустақил келишади. Табиийки, “Реал” ва “Барселона” умумий пулнинг камида 50 фоизига эга чиқади, агар ундан кўпроқ бўлмаса. Ла Лига грандлари қаторига кирмайдиган клублар узоқ йиллар мобайнида пулларнинг бу тариқа тақсимланиши адолатдан эмаслиги тўғрисида таъкидлаб келишди. Бу уларни сунъий кучсизлантиради ва якунда лиганинг рақобати ўсишига олиб келмайди. Ла Лига Президенти Хавьер Тебас бу ҳолатни ўзгартириш борасида катта ишларни амалга оширди. Менга маълум бўлишича, Ла Лига ва грандлар ўртасида бу тарафдан келишув мавжуд. У 2018-19 йилги мавсумдан амалга киритилади. Телевизион ҳуқуқларни Ла Лига ўз назоратига ўтказади. Англия ва Германияда бўлгани каби пулни тақсимлаш адолатли равишда бўлади. Клублар даромади бўйича фарқ бу қадар катта бўлмайди.

Даромадни ошириш борасида биз яна киберспортга катта эътибор қаратяпмиз. Ўтган ёзда биз Испанияда шу йўналишда бўлимини очган биринчи клубга айланди. Бизда ҳозир турли 4 ўйин бўйича алоҳида жамоалар мавжуд. Бизнинг дебют интернетда катта қизиқиш уйғотди. Киберспорт йўналиши ишга туширилгандан бошлаб ўтган уч ой давомида шу йўналишда манбаларимизга 250 миллиондан ортиқ марта мурожаат қилинган. Гап бу қизиқишдан қандай қилиб даромад олишда қолган. Биз аниқ тасаввурга эга эмасмиз, аммо маълум тушунчага эгамиз. Масалан, ўйновчилар қўлқопини ўйинлар мобайнида реклама қилиш мумкин, чунки бундай ўйинлар трансляцияси пайтида қўллар жуда кўп кўрсатилади.


- Тижорий бўлмаган лойиҳаларингиз тўғрисида билишни истардик. Биринчи навбатда БМТнинг аёллар фонди билан ҳамкорликни.
- Бу ерда гап ижтимоий вазифа ҳақида кетяпти. 2015 йил БМТ билан уч йиллик ҳамкорликка қўл қўйдик. Биз жинслар тенглиги ва аёллар имкониятини ошириш устида ишлаяпмиз. Йирик ташкилот билан ҳамкорлик орқали клубга жаҳонда қизиқишни орттириш мумкин. Айниқса, аёлларга боғлиқ аудиториянинг эътибори ошади. Шу ҳамкорлик бўйича ёзда Портлендда қизиқ бир воқеа бўлиб ўтади. У ерда майдонда маҳаллий шаҳарнинг эркаклар ва аёллардан ташкил топган жамоасига қарши худди шундай таркибда ўйнаймиз. Бизда аёллар жамоаси ҳам бор.

- Айни пайтда барча топ-клублар Осиёдаги бозорни ривожлантирмоқда. “Валенсия”нинг бу йўналишда қандайдир қадамлар ташлаяптими?
- Албатта, сингапурлик хўжайинга эга бўлган ҳолда бу масалада олдинга қадам ташламаслик мантиқан бўлмасди. Фақат бизнинг хориж бозорига чиқишимиз бошқа клубларникидан фарқ қилади. У ерга болалар-ўсмирлар футбол мактабини очиш орқали кириб борамиз. Ҳозир Шанхайда шундай мактабимиз фаолият кўрсатмоқда. У энг катта мактаб, айни пайтда икки ярим мингдан ортиқ болалар шуғулланишмоқда. Сингапур, Япония, Малайзия ва Бермуд оролларида ҳам мактабга эгамиз. Тез орада АҚШда – Нью-Йорк ва Майамида мактабларимиз ишга туширилади. Майамида испан тилида сўзлашувчи аҳоли кўплигини инобатга олдик.

Бу мактабларнинг ҳаммаси пуллик, аммо муҳим ҳолат улар “Реал” ёки “Челси” хорижда очаётган мактабларга нисбатан аҳоли учун арзонроқ. Машғулот ва тикланиш жараёнлари худди Патернедаги академиямиздаги каби ўтказилади. Барча футбол таълими бўйича жиддий назоратимиз остида туради. Бунда “Валенсия” брендини илгари сурган ҳолда иқтидорларни очиш, уларнинг ўсишини таъминлашдан фойдалана оламиз. Жаҳондаги “футбол фабрикаси” номига эга бўлганмиз. Давил Сильва, Хорди Альба, Хуан Мата, Пако Алькасер – булар машҳурликкача бўлган йўлни айнан “Валенсия”да босиб ўтишган, бизда катта номга эга бўлиб, грандлар эътиборини тортишган. Шу сабабли нега буларни эслатмаслик ва номдан фойдаланмаслик керак?


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика