Вагиз Галиулин Андижонда мастер класс ўтказди
16 дек 2015 10:00
Новости
Вагиз Галиулин Андижонда мастер класс ўтказди
Ишқибозлар яхши билишса керак, Галиулин Андижон футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. Шу боис у ўзи туғилиб ўсган вилоятдаги ёш футболчиларга бефарқ эмас. Куни-кеча вилоят футбол федерациясининг ташаббуси билан Вагиз Андижон шаҳридаги Шўрбулоқ даҳасида жойлашган “Футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернати”га ташриф буюрди. Бундан кўзланган мақсад россиялик легионеримиз миллионлар ўйинига меҳр қўйиб, келажакда футболчи бўлишни истаган болакайларга маҳорат дарсини ўтаб бериш эди.
Насибулло Мадраҳимов бошқарувидаги ушбу футбол мактабида ёшлар учун кенг шароитлар яратилганини айтиш лозим. Ушбу мастер класс у ерда таҳсил олаётган болаларни янада тўлқинлантириб юборди десак муболаға бўлмайди. Чунки Россия яшил майдонларида тўп тепиб келаётган профессионал футболчи билан майдонда бирга тўп тепиб, машқ бажариш ёшларни хурсанд қилмасдан қолмади.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии