Вадим Евсеев: "Ўрунов - Газизовнинг лойиҳаси"
17 янв 2021 10:47
Новости
Вадим Евсеев: "Ўрунов - Газизовнинг лойиҳаси"
"Уфа" собиқ бош мураббийи Вадим Евсеев ярим ҳимоячи Остон Ўруновнинг трансфери ҳақида гапирди.
Унинг айтишига кўра, ҳамюртимизнинг келиши ва у борада ишлаш "Уфа"нинг собиқ бош директори Шамиль Газизовнинг лойиҳаси бўлган.
"Ўрунов - Газизовнинг лойиҳаси. "Уфа"га олиб келишмагунча уни умуман танимас эдим. Кипрдаги йиғинга бир ҳафта қолганида Газизов менга: "Ўзбекистондан бир йигитча йиғинларга келади. Қарши эмасмисиз?", деб сўради. У келди. Иккинчи йиғиндаёқ у билан шартнома имзолаб юбордик", - деди Евсеев.
Ёзда Ўруновни "Спартак" сотиб олди. 20 ёшли футболчи ушбу мавсумда РПЛнинг 8 ўйинида қатнашди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии