RU

Последние новости

07:33Пети Мбаппенинг ўйинидаги пасайиш сабабини айтди  1 03:10Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" Аморим қўл остидаги илк ғалабасини қайд этди, куннинг марказий ўйинида дуранг  7 03:00Конференциялар лигаси. "Бетис" мағлуб бўлди, "Фиорентина" ғалаба қозонди ва бошқа натижалар  0 02:28"Реал" автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учради  1 01:45"Милан" футболчиси билан шартномани узайтирди  0 01:23Родри "Реал" ҳақида: "Мардонавор мағлуб бўлишни ҳам билиш керак"  12 00:55Конференциялар лигаси. "Челси"да ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. Турк клублари учун ғалабасиз тун, "Лион"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 23:40"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га қарши ўйинда жароҳатланди  1 23:19Рио Фердинанд Европанинг айни дамдаги энг кучли жамоасини айтди  2 22:50"Барселона"нинг икки футболчиси сафга қайтди  4 22:24Конференциялар лигаси. "Астана" сўнгги дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:56Европа лигаси. "Атлетик", "Лион", "Лацио" бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 21:48Конференциялар лигаси. "Хайденхайм" - "Челси" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  2 21:17Анвар Бердиев: "Плей-оффда ким рақиб бўлишидан қатъий назар ўйнашимиз керак"  3

Вадим Абрамовнинг гаплари қанчалик рост? Акбар Исматуллаев бўлган воқеани айтиб берди Новости

Вадим Абрамовнинг гаплари қанчалик рост? Акбар Исматуллаев бўлган воқеани айтиб берди

Хабарингиз бор, "Динамо" клуби янги мавсум аввалида ярим ҳимоячи Акбар Исматуллаев билан шартнома тузиб, трансфер ойнаси ёпилишига бир кун қолганида уни рўйхатдан чиқаришга қарор қилганди.

Футболчи камида ярим йил ҳеч қайси клубда ўйнай олмайдиган бўлди. 

Кеча Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Динамо" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Вадим Абрамов Акбар Исматуллаев борасидаги саволга жавоб берди. 

Ушбу матбуот анжуманидан кейин Акбар Исматуллаев биз билан алоқага чиқди ва интервью бермоқчи эканини айтди. Бугун футболчининг фикрларини эшитдик: 


Аввало шуни айтмоқчиманки шахсан менда "Динамо" ва Вадим Абрамовга ҳеч қандай адоватим йўқ. Кечаги "Бунёдкор" - "Динамо" ўйиндан кейинги матбуот анжуманини ўқидим. Аслида вазият бундай бўлганди: 

"Динамо" клуби билан 15 декабргача лимитдан ташқари шартномага қўл қўйдим. Яъни "Динамо" клуби про лигадан чиққани учун 15 нафар янги футболчи билан шартнома туза оларди. Мен ўша лимитдан ташқари шартнома туздим. 2023 йил охиригача "Бунёдкор" билан шартномам бор эди, ўша шартномани охирига етказиб қўдим ва 2024 йилнинг январь ойидан "Динамо"нинг Тошкентдаги йиғинига бориб қўшилдим. 4-5 кун жамоа билан машғулот ўтказдим. Негадир янги жамоа бўлганигами ўрнаша олмадим ва ёрдамчи мураббий орқали Вадим Абрамовга футболчиликни тугатмоқчи эканимни айтдим.



Шундан кейин уйда хотиржам ўтирдим ва 2-3 кундан кейин ёрдамчи мураббий қўнғироқ қилиб Абрамов сен билан гаплашиб олмоқчи деди. Ҳурмат қилиб бориб гаплашдим. Бош мураббий менга қараб: "Динамо"га ёрдам беришинг керак, оилангни боқишинг керак, сени жамоамда кўряпман деди. Хуллас келишиб олдик. Эртасидан яна машғулотларга қайтдим ва бор кучим билан ишлай бошладим. Айнан шу суҳбатдан кейин футболни ҳали тарк этишга эрта эканини тушуниб етдим. Бурилиш нуқтаси эди. 

Январь ойида Дубайда хорижий йиғинга бордик. Биринчи ўйин "Ростов"га қарши баҳсда майдонга тушдим ва ўша ўйиндан кейин бош мураббий мени майдонга туширмай қўйди. Балки ўша баҳсдаги ўйиним унга ёқмагандир. Йиғин пайтида ҳамма футболчи ҳам зўр формада бўлмайди. Январь ойидаги йиғин тугади қайтиб келдик. Ҳеч қандай гап сўз бўлмади. Февралдаги Туркиядаги йиғинга ҳам бордим. 21 февралда қайтишимиз керак, 20 февралда мени чақириб бизда ёши катта футболчилар лимити тўлиб қопти, битта футболчи ортиқча экан сени рўйхатдан чиқармоқчимиз дейишди. Про лигадан "Қўқон-1912" таклиф бор борасанми деб сўрашди. Мен Про лигада ўйнаш ниятим йўқлигини айтдим. Майли Тошкентга бориб яна ўйлаб кўрамиз, мавсум давомида формангга қайтиб оласан деди бош мураббий. 

24 февраль куни "Динамо" йиғилди. Йиғилишидан олдин ёрдамчи мураббий Абрамов билан гаплашиб кўргин сени лимитдан чиқармоқчимиз деди. Абрамов билан гаплашдим. Трансфер ойнаси ёпилишига 1 кун қолганида рўйхатдан чиқариб юбориш нотўғри иш бўлди деб ўйлайман. Январь ва февраль ойида "Динамо" учун ишладим. Тўғрисини айтаман февраль ойидаги машғулотларимдан келиб чиқиб мени лимитдан чиқаришларини умуман кутмагандим. 

Кечаги матбуот анжуманида айтган битта гапи менга ёқмади: "Агар футбол ўйнашни хоҳлаганида мен унга имкон берардим". Абрамов менга имкон берганида футбол албатта ўйнардим. Ҳали 33 ёшдаман футбол ўйнашга кучим бор. Бош мураббийнинг ўзи мени трансфер ёпилишига 1 кун қолганида рўйхатдан чиқариб юборганди. 



Бу интервью орқали ҳеч кимни ёмонламоқчи эмасман, шунчаки ўз номимни оқлаш ниятидаман. 

"Пахтакор"да 8 йил, "Металлург"да 4 йил, Таиландда "Бурирам"да ўйнадим, "Бунёдкор"да 1,5 йил ўйнадим. Ҳеч қайси клубда ёмон ном қолдирмаганман. Мен билан бирга ишлаган мураббийлар, раҳбарият ва футболчилар билади профессионал тарзда ишлаганман. Айнан кечаги матбуот анжуманидан кейин интервью беришга қарор қилдим. 

Тўғри менда "Бунёдкор"га қайтиш имконияти бор эди. Регламент бўйича агар клуб бир томонлама футболчи билан шартномани бекор қилганида мен трансфер ойнаси ёпиқ бўлса ҳам бошқа клуб билан шартнома туза олардим.  Агар шундай қилганимда "Динамо" клубини турли санкциялар кутарди. Мен эса Самарқанд клубига зиён бўлмаслигин истадим ва шартномани келишган ҳолда икки томонлама бекор қилдим.

"Динамо" клубига раҳбарият, мухлисларига, мураббийларига ҳеч қандай адоватим йўқ. Самарқанд клубига омад тилайман", - деди Акбар Исматуллаев.


Вадим Абрамов: "Исматуллаев менга фаолиятини тугатмоқчилигини айтганди. Агар ўйнашни истаганда, унга имконият берардим"

Расман: «Динамо» жарима тўлайдиган бўлди 

Акбар Исматуллаев ва "Динамо" иши ЎФА қўмитасига оширилди 

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика