RU

Последние новости

21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  0 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  8 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  10 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  7 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  11 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  25 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  7

Вадим Абрамов: "Зоминга Германия терма жамоаси келса ҳам қийинчиликка дуч келади" Новости

Вадим Абрамов: "Зоминга Германия терма жамоаси келса ҳам қийинчиликка дуч келади"

"Сўғдиёна" - "Локомотив" (0:2) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб Вадим Абрамов иштирок этди.
"Бугунги майдонда исталган жамоа қийналади. Бу ерда Германия терма жамоаси келса ҳам қийинчиликка дуч келади. Агар майдон ҳолати яхшиланса томошабинлар ҳам бошқача футбол кўра бошлашади", - деб гап бошлади Вадим Абрамов.

"Алишер Шоғуломов фақат битта тайм ўйнаётганининг сабаби бизда бир нечта кучли ҳужумчиларимиз бор. Барчага бирдек имконият бераяпмиз".

"Бундай майдонда комбинация қилишнинг иложи йўқ, тўпни олдинга тепиб юборсангиз ҳар доим ҳам ғалаба қозона олмайсиз. Сифатсиз майдонга тайёрланиб бўлмайди, тўпнинг қаерга боришини олдиндан билиб бўлмайди".

"Ҳакамлар иккала томонга хато қилишади, аслида мезбонлар томонига хато қилса мухлислар жим ўтиришади. Аксинча бўлса мухлислар бақиришади, бунинг оқибатида бошқача манзара ҳосил бўлади".

"Агар "Локомотив" ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритса, Ўзбекистон номини муносиб ҳимоя қиламиз".

"Клубимиз таркибидан қанча кўп футболчи терма жамоага чақирув олишса бундан хурсанд бўламиз. Терма жамоа қанчалик юқори ўринни олса бизга ҳам яхши", - дейди Вадим Абрамов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика