RU

Последние новости

19:55Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК 3:1 (матнли трансляция)  14 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  0 19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  7 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  1 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  3 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  16 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0

Вадим Абрамов: “Жаҳон чемпионати сабаб олий лигага эътибор юқори эмас” Новости

Вадим Абрамов: “Жаҳон чемпионати сабаб олий лигага эътибор юқори эмас”

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган “Локомотив” - “Бухоро” баҳсида майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ўйиндан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “темирйўлчилар” устози Вадим Абрамов иштирок этди.

-   Биз яхши ўйин кўрсатдик, ҳаракатларимиз мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Лекин ҳамма ҳозир тушкун кайфиятда, чунки жамоамизнинг ёш аъзоси Александр Шадрин бевақт оламдан кўз юмди. Бу эса барибир йигитларнинг ўйинига таъсир қилмай қолмади. Шу боис ўйинга руҳан тайёрланиш қийин кечди.
 
-   Ҳаммамиз ўзбек футболи ривожи учун ишлаяпмиз. Лекин жаҳон чемпионати бўлаётган бир пайтда бизда олий лига ва Кубок баҳслари ўтказилишига қандай қарайсиз?
-   Албатта, жаҳон чемпионати якунига етганидан сўнг чемпионатнинг қолган қисми давом эттирилса яхши бўларди. Олдимизда “Пахтакор” билан бўладиган Кубок ўйинлари турибди, бу ўйинларга қизиқиш ҳозир унчалик зўр бўлмаса керак, чунки ҳамманинг эътибор жаҳон чемпионатига қаратилган. Аммо ПФЛ томонидан тақвим тузиб бўлинган ва шу тақвим асосида ўйнашга мажбурмиз.

-   Давралар оралиғидаги ўзгаришлар ҳақида айтиб ўтсангиз?
-   Артём Филипосяннинг сафимизга келиб қўшилиши аниқ. Бошқа ўйинчилар тақдири эса яқин кунларда ҳал бўлади. 14 июль куни Австрия йиғинига боришни мўлжаллаб турибмиз ва у ёқда 28 июлгача бўламиз.

Х.Холиқов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика