RU

Последние новости

22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  1 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди.  64 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  7 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  10 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  15 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1

Вадим Абрамов: "Умид қиламанки, бу узоққа чўзилмайди" Новости

Вадим Абрамов: "Умид қиламанки, бу узоққа чўзилмайди"

Коронавирус пандемияси сабабли юзага келган карантин туфайли юртимизда барча футбол мусобақалари тўхтатилганидан хабарингиз бор.

Суперлига клублари режалаштирилмаган танаффусга чиқди, қолаверса, футболчилар жамоавий машғулотлардан ҳам четда қолишди. Хусусан, "Бунёдкор" аъзолари ҳам шу кунларда таътилда бўлиб турибди. Биз бош мураббий Вадим Абрамовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ҳозир қачон машғулотларга қайтишимизни айта олмайман. Бу вазиятга боғлиқ. Биз ҳукуматимиз томонидан чиқарилган қарорларни ҳурмат қилган ҳолда биринчилардан машғулотларни тўхтатганмиз. Билишимча, барча жамоалар шундай йўл тутган.

Футболчиларга уй шароитида жисмоний ҳолатни бир маромда ушлаб туришлари учун машғулотларни белгилаб берганмиз. Буни назорат ҳам қиляпмиз. Куни кеча ҳам йигитлар билан қўнғироқлашиб, буни яна бир бор эслатиб ўтдик. Сабаби, тез орада юртимизда чемпионатни давом эттириш учун рухсат тегадиган бўлса, ўйинчилар қийналиб қолмаслиги учун уларнинг жисмоний ҳолати талаб даражасида бўлиши керак. Бизга етиб келган маълумотларга кўра, апрель ойининг учинчи ўн кунлигидан бошлаб машғулотларга қайтишимиз мумкин бўлар экан.

Ушбу касаллик бўйича мутахассис эмасман. Билганим шуки, барчамиз бир мушт бўлиб, шифокорларнинг кўрсатмалари асосида донолик билан ёндошадиган бўлсак, мазкур касалликни енга оламиз. Мутахассисларнинг таъкидлашича, кунлар исиши билан вируснинг ривожланиши ҳам пасаяр экан. Умид қиламанки, бу узоққа чўзилмайди.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика