RU

Последние новости

02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  16 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  14 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  1 00:21Испания кубоги. "Талавера" - "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ  0 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  1 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  2 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  8 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  10

Вадим Абрамов Сурия ва Ироққа қарши ўртоқлик учрашувлари учун Шомуродов, Яхшибоев, Ўрунов, Алибоев ва Суюновни чақирмади Новости

Вадим Абрамов Сурия ва Ироққа қарши ўртоқлик учрашувлари учун Шомуродов, Яхшибоев, Ўрунов, Алибоев ва Суюновни чақирмади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи учрашувларига тайёргарлик жараёнини режа асосида олиб бормоқда.

Шу сабабли, Миллий жамоамиз учун 6-18 ноябрь кунлари Тошкент ва Дубай шаҳарларида ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади. Бош мураббий Вадим Абрамов мазкур йиғинга 28 нафар футболчини жалб этди. Ушбу йиғин доирасида Сурия ҳамда Ироқ терма жамоаларига қарши халқаро ўртоқлик ўйини режалаштирилган.

6 ноябрь куни терма жамоамиз вакиллари Тошкентда йиғилади ва машғулотларга киришади. Жамоанинг барча аъзолари йиғилгач, 9 ноябрь куни тонгда Ўзбекистон МТЖ делегацияси Тошкент-Дубай ҳаво рейси орқали БААга йўл олади.

Миллий жамоамиз 12 ноябрь куни Сурия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Навбатдаги ўртоқлик учрашуви эса 17 ноябрь куни Ироқ вакилларига қарши ўтказилади.


Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Ботирали Эргашев ("Қўқон-1912"), Жавоҳир Илёсов ("Локомотив").

Ҳимоячилар: Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф"), Егор Кримец ("Пахтакор"), Рустамжон Ашурматов ("Кванджу", Жанубий Корея), Игорь Голбан ("Навбаҳор"), Исломжон Қобилов ("Бунёдкор"), Иброҳимҳалил Юлдашев ("Бунёдкор"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Мурод Ҳолмуҳаммедов ("Қўқон-1912"), Фаррух Сайфиев ("Пахтакор").

Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Аброрбек Исмоилов ("Пахтакор"), Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор"), Жамшид Искандеров ("Сеонгнам", Жанубий Корея), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Акмал Мозговой ("Насаф"), Санжар Қодирқулов ("Бунёдкор"), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор"), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор"), Азизжон Ғаниев ("Шабаб Ал Аҳли", БАА).

Ҳужумчилар: Шаҳзод Убайдуллаев ("Металлург"), Бобир Абдихолиқов ("Насаф"), Игорь Сергеев ("Пахтакор").


Рейтинг: -25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика