RU

Последние новости

20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  472 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  25 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  25 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  10 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  7 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Вадим Абрамов: "Шомуродовни "Реал" ёки "Барселона"да кўришимиз мумкин" Новости

Вадим Абрамов: "Шомуродовни "Реал" ёки "Барселона"да кўришимиз мумкин"

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов Элдор Шомуродовнинг "Рома"даги келажаги борасида интервью берди.

"Шомуродовнинг "Рома"га ўтганидан хайрон қолмадим, сабаби у "Женоа"дек клубда голлар урди. Терма жамоа устози сифатида Генуя клуби ўйинларини томоша қилдим ва хайрон қолдим. Бу қанчалик кучсиз жамоа эканини ҳис қилдим. Элдор эса ўша ерда ўзини кўрсата олди - молодец. Бу қийин эди. Ҳамма ҳам "Женоа"да ўзини кўрсата олмайди.

Ҳужумчи барибир бошқа футболчиларга боғлиқ. Зарба берадиган нуқтага олиб чиқишмаса гол бўлмайди. "Рома"да эса голлар уриш осон бўлади. Роналдуни "Женоа"га олиб келинг — "Ювентус"даги голлари сонини такрорлай олмайди.

Шомуродовнинг кетма-кет голлар ураётгани Моуриньони эътиборини тортиши аниқ. Аммо гол ураверсанг ҳам таркибга кирмаслигинг мумкин. Сабаби ўзи учун ном қозониб бўлганлар мавжуд. Жеко ёки Жируга адаптацияга вақт берган бўлишарди. Элдордан эса Моуриньо дарҳол натижа кутади. Бундай рақобатда ютиб чиқиши фақат Элдорнинг ўзига боғлиқ. Бунинг учун имкониятлари етарли.

Шомуродовда "Рома"дан ҳам кучли клубда ўйнаб кетиш салоҳияти бор. Элдор ҳеч кимдан кам эмас. Агар унга вазиятлар яратиб беришда муаммо бўлмаса, Шомуродовни "Реал" ва "Барселона" каби клублардан ҳам кўришимиз мумкин. Ҳозир бу фантастик кўриниши мумкин, аммо амалга ошиши мумкин бўлган воқеа», — дейди Абрамов «ВсёПроСпорт» корреспондентига.



Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика