RU

Последние новости

02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  16 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак" Новости

Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"

Ўзбекистон Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган "Динамо" — "Металлург" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Биринчи бўлимда кўнгилдагидек ўйин намойиш эта олмадик, шу боис ўзгаришлар қилишга мажбур бўлдик. Иккинчи бўлим эса яхшироқ ўтди. Кетма-кет уч ўйинда мағлубиятга учраганимиз сабабли босим бор эди. Йигитлардан қийин ўйинда ҳисобда ортда бора туриб, вазиятни ўз томонимизга оғдиргани учун миннатдорман. "Металлург" яхши даражадаги жамоа. Биз уларнинг уюшқоқлик билан ўйнашини билардик. Улар ҳам аввалги баҳсларда очко йўқотиб, ғалаба учун майдонга тушганди. Умуман олганда, ғалаба илинжидаги икки жамоа тўқнашди. Бугун бизга омад кулиб боқди. 

- Бугун Хожимирзаев яхши ўйнади. Уни Кожо билан бирга асосий таркибда кутишимиз мумкинми ёки захира ўйинчиси бўлиб қолаверадими?

- Йўқ. Хожимирзаев яхши даражадаги тартибли футболчи. Шу боис, биз ҳар доим футболчиларга имкон берамиз.

- Фарруҳ Икромов нега майдонга туширилмади?

- Фарруҳ Хожимирзаев ва Кожо билан бир позицияда тўп тепади. Шу боис, у позиция учун курашиши керак. У ҳам жамоамиз лидерларидан бири ҳисобланади. 

- Кожо икки кун илгари терма жамоада ўйин ўтказганди. Уни майдонга тушишини ким кўпроқ истади: сизми ёки ўзими?

- Ҳа, у жамоамизга бугун қайтди ва тушлик пайти пайдо бўлди. Принцип жиҳатдан бу нормал ҳолат, агар у майдонга тушишни хоҳласа, нега имкон бермаслик берак? Асосийси, унда хоҳиш бор эди. 

- Эшитимизга қараганда, сўнгги уч мағлубиятдан сўнг клуб раҳбарияти томонидан сизга охирги имконият берилган экан. Бу тўғрими?

- Билмадим, бу гапни сизга ким айтган, мен бу ҳақда билмайман. Лекин футболда ҳар қандай мураббийнинг тақдири шундай. Раҳбарият сиздан натижа талаб қилади. Бу нормал ҳодиса. Мен бу ҳолатга тушиши мумкин бўлган биринчи ёки охирги одам эмасман. Бунинг ажабланарли жойи йўқ.

- "Динамо" футболчиларининг майдонда бир-бирини тушунишида жиддий муаммо мавжуд. Бугунги ғалабадан сўнг клуб раҳбарияти билан гаплашиб олиш имконияти пайдо бўлгандир.

- Муаммолар мендан олдин ҳам мавжуд эди ва ҳал қилинмаган. Бу савол мен учун эмасдир. Бизда майдон, ҳатто машғулот ўтказадиган ўйингоҳлар билан боғлиқ муаммолар бор.

- Бу, эҳтимол, жисмоний ҳолат билан боғлиқдир...

- Албатта, биз уч ўйин ютқаздик, аммо индамадим. Чунки бу баҳонага ўхшаб кетарди. Афсуски, муаммо бор. Аммо ишончим комилки, вилоят ҳокими футболга катта эътибор қаратади ва муаммоларни ҳал қилади. Самарқанд — туристик шаҳар ва принцип жиҳатдан, иккинчи пойтахт ҳисобланади. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак. Шунчаки қуйи лигага тушиб, яна юқори лигага кўтариладиган жамоа бўлмаслиги лозим. Бу йил ўз олдимизга жиддий мақсадлар қўйганмиз. Умид қиламаник, вазифани уддалай оламиз. Аммо муаммолар ҳал қилиниши керак.

- Бугунги камбэк келгуси ўйинларга қанчалик таъсир ўтказиши мумкин?

- Футболда бундай ҳолатлар ўзгарувчан бўлади. Буни вақт кўрсатади, лекин ҳар бир ўйинга финалга чиққандек тайёргарлик кўришимиз керак. Айтмоқчиманки, бир неча турдан сўнг кимнинг кимлиги равшан бўлади. Аммо барча жамоалар бир хил имкониятга эга. Ҳар бири ғалаба қозониши ва ютқазиши мумкин. Эҳтимол, лидер пайдо бўлиши мумкин, масалан, "Насаф", чунки уларда тизимли мактаб мавжуд ва барқарор таркибга эга. Шу боис, "Насаф" стабиллиги билан бошқалардан ажралиб туради, қолганлар эса бир-биридан фарқ қилади.

- Нега Абрамов самарқандлик ўйинчиларни ўйнатмайди? Масалан, Дамир Темиров таркибга қайтган, аммо унга имкон берилмади ҳатто бугун қайдномага ҳам киритилмади. 

- Биз маҳаллий футболчиларга ишонамиз. Темиров икки кун олдин умумий гуруҳ машғулотларида жароҳат олган. Шу боис, у қайдномага киритилмади. Аввал таркибда самарқандликлар кўп бўлган. Аммо футбол шундай нарсаки, бу сизнинг яшаш жойингизга боғлиқ эмас, шу боис рақобатда енгиб чиқиш керак. Рақобатда енгиб чиқсангиз, марра сизники. Воҳиджон Оқбўтаев бугун ўйнади, аммо маҳаллий мухлислар уни захирага олишни талаб қилиб ҳайқиришди. 


Рейтинг: +4   

Комментарии

+2   
29 мар 04:47:56
Хайрулла 777
Яши жамоа булиши учун яхши тренер керак биринчи навбатда
+2   
29 мар 01:41:54
ANTI KUPER
Bu gaplarni man oyin vaqtida yozgandim
Samarqandek turizim shaxriga Yaxshi jamo kerak
Samarqand degan sozni ozi katta gap Brend
Turizim turizim deganlar buni tushunib etishlari kerak
Katta jamo qurish kerak samarqandda kozni ochish kerak muttasadilar
+2   
29 мар 00:47:22
oybek Khaydarov
Жуда хам тугри гап! Самаркандда ШОС ва бошка йирик тадбирлар булган ва хозиргача булиб келмокда.
+1   
29 мар 06:35:15
Man_Utd Norin
To'g'ri Samarqand ga bitta katta zamonaviy stadion ham kerak .
+1   
29 мар 04:12:45
ERKIN FIKR
Dinamo bir vaqt lar yondirardi, omad qoʻshnilarga
+1   
29 мар 00:27:10
Davronbek Abduvaliev
Воқеалар ривожини кузатамиз
+1   
29 мар 00:26:58
Davronbek Abduvaliev
Воқеалар ривожини кузатамиз
   
31 мар 14:01:52
1994 Nurafshon
Ответ на комментарий пользователя Bek_Real
Хахаха хом хаёл
Канака хом хаел хуп сиз хаксиз узиз каерлик шеф
   
30 мар 00:23:57
Bek_Real
Ответ на комментарий пользователя ANTI KUPER
Bekoringizni aytibsiz siz tilga olgan dubay jamosi OCHLgasida oynab turadi man dunyo miqiyosida aytmadim ja unchalik man osio darajasigaxam chiqmadim superligani nazqrda tutdim tarixiy shaxarlarga kelsak xammasini jamolari uziga dastoyniy
Хахаха куриб турибман тарихий шахарларни клуби достойный эканлигини, Динамо супер лигада аутсайдер. Бухоро, Кукон, Хоразм про лигада юришибди. Шу достойныйми?
   
29 мар 23:42:57
ANTI KUPER
Ответ на комментарий пользователя Bek_Real
Туризм бор шахарда яхши футбол жамоаси булиши керак булганда БАА аллакачон жахон чемпиони буларди, Дубай жамоаси эса Реал, М.сити, Бавария каби жамоаларни ютиб юрарди.
Bekoringizni aytibsiz siz tilga olgan dubay jamosi OCHLgasida oynab turadi man dunyo miqiyosida aytmadim ja unchalik man osio darajasigaxam chiqmadim superligani nazqrda tutdim tarixiy shaxarlarga kelsak xammasini jamolari uziga dastoyniy
   
29 мар 19:58:04
Bek_Real
Ответ на комментарий пользователя 1994 Nurafshon
Оддий халк канакасига єплайди вилоят рахбарлари футболни кутариш керак
Кухна шахарку эпласин
   
29 мар 19:57:33
Bek_Real
Ответ на комментарий пользователя 1994 Nurafshon
Бухорода Насафдаги инфратузулмани ярми булганда хозиргача камида 10 марта чемпион буларди.
Хахаха хом хаёл
   
29 мар 18:45:14
1994 Nurafshon
Ответ на комментарий пользователя Bek_Real
Э куйинге эски шахарми, янги шахарми, кишлокми, колхозми футболда нима дахли бор. Ана Африка футболчилари юришибдику Европаларда етакчи жамоаларда уйнаб. Эпласа уша кухна шахар жамоаси хам чиксин тепага. Кухна шахар экан деб хеч ким имтиёз бермайди. Эпласа кучайсин
Оддий халк канакасига єплайди вилоят рахбарлари футболни кутариш керак
   
29 мар 18:42:58
1994 Nurafshon
Ответ на комментарий пользователя Bek_Real
Кухна шахарларни жамоаси юкори уринда юриши керак булганда Бухоро аутсайдер булиб юрмасди
Бухорода Насафдаги инфратузулмани ярми булганда хозиргача камида 10 марта чемпион буларди.
   
29 мар 18:38:37
Bek_Real
Ответ на комментарий пользователя 1994 Nurafshon
Нима бизнинг терма жамоа мисирдан кучлими ёки Ирок футболи биздан оркагами агар Ирокда тинчлик булганида мунтазам жахон чемпионатига иштмрок єтарди Ирок осиё чемпиони булган шуни узи хам Ирок футболи биздан анча олдингалигини курсатиб турибди.
Э куйинге эски шахарми, янги шахарми, кишлокми, колхозми футболда нима дахли бор. Ана Африка футболчилари юришибдику Европаларда етакчи жамоаларда уйнаб. Эпласа уша кухна шахар жамоаси хам чиксин тепага. Кухна шахар экан деб хеч ким имтиёз бермайди. Эпласа кучайсин
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика