Вадим Абрамов: "Омад туфайли ғалабага эришдик"
13 июн 2020 22:30
Новости
Вадим Абрамов: "Омад туфайли ғалабага эришдик"
“Менимча барча узоқ танаффусдан кейин футболни соғинган эдик. Ўйинда ташаббусга эга бўлдик дея оламан. Афсуски қулай имкониятдан фойдалана олмадик, кейин рақиб яхши ҳимоялана олди. Биз бироз секин ўйнадик, учрашув сўнггида омадимиз келди, акс ҳолда дуранг бўларди. Ташаббусга эга бўлсак-да кўп имкониятларга эга бўлмадик.
Футболчилар майдонда ўзлари қарор қабул қилишади. Агар таркибимиздаги футболчилар барчасини тўғри қила олишганида бу ерда ўйнамаётган бўлишарди.
Узоқ танаффусдан кейинги биринчи ўйинимиз учун ёмон ўйнашмади деб ўйлайман. Машғулот ўйини билан расмий учрашувларнинг фарқи бор. Ўйлашимча, 3-4 ўйиндан кейин керакли формани йиғиб оламиз. Бугун эътироз бўладиган кўп жиҳатлар ҳам шу каби камчиликларга боғлиқ. Умуман, ҳамма клублар ҳозир бир хил вазиятда”, – деди Вадим Абрамов.



Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии