RU

Последние новости

01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  0 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  6 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  56 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  95 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Вадим Абрамов: "Оғир ўтган ўйинда ғалабага эришдик" Новости

Вадим Абрамов: "Оғир ўтган ўйинда ғалабага эришдик"

Про-лига 12-туридан ўрин олган "Динамо" - "Машъал" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Нима дейиш мумкин, бугун осонликча ютмадик. Ўйин давомида турли босимларга дуч келдик. Биринчи бўлимда гол урдик, бироқ бўлим давомида рақиблар бизга қаттиқ қаршилик кўрсатишди. "Машъал"нинг услуби шунақа, курашувчан жамоа.

- Иккинчи бўлимда ҳам вазиятларимиз бўлди. Шулардан бирида меҳмонлар дарвозабони олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб гол урдик. Оғир ўтган ўйинда муҳим ғалабани қўлга киритдик.

- Жамоа намойиш этган ўйиндан қониқдингизми?

- Натижа бўйича қониқдим. Бироқ, ўйин борасида диққат эътиборни йўқотиб қўйган вақтларимиз ҳам бўлди. Бугун "Машъал" бизга кучли қаршилик кўрсатди. Хулоса олиш учун етарли даражада вазиятларга бой бўлган ўйин.

- Яна 4 кундан кейин "Навбаҳор-фарм" билан ўйин бор. Бу вақт ичида жамоа тикланиб улгурадими?

- Ҳар қандай холатга тайёр бўлишимиз зарур. Кетма-кет ўйинлар ўтказаяпмиз. Кубок мусобақаси, чемпионат, қисқа фурсат ичида бир нечта учрашувда майдонга тушдик. Кейинги ўйинда ҳам албатта ғалаба учун майдонга чиқамиз.

- Эркин Бойдуллаевда жароҳат борми?

- Ҳа, Бойдуллаев жароҳат олган. Бундан олдинги ўйинда эски жароҳати қайталаниб қолди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика