RU

Последние новости

13:25Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди  0 12:58"Хоразм" – "Навбаҳор" ўйини қаерда ўтади?  1 12:36Роналдунинг собиқ термадоши "Ал Насср" бош мураббийи бўлиши мумкин  1 12:09Самарқанд футболида қайта уйғониш даври: Абрамов қурган “Динамо” ҳақида  5 11:53Абдуқодир Ҳусанов – Осиёнинг энг қиммат футболчиларидан бири!  15 11:25АПЛ. Янги мавсум илк турининг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтади  4 11:21Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Боливия билан ўйнайди  6 10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  3 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  21 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  8 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2 08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  20 07:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  3 07:33Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  1

Вадим Абрамов: "ОЧЛдаги илк ғалабадан хурсандмиз" Новости

Вадим Абрамов: "ОЧЛдаги илк ғалабадан хурсандмиз"

"Локомотив" - "Ал Садд" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анужманида мезбонлар устози Вадим Абрамов қатнашди.

"Локомотив" ўз тарихида илк бор ОЧЛда ғалаба қозонди. Бу хурсанд қилмай қўймайди. Агар бугун плей офф ўйини бўлганида ғалаба қиймати анча юқори бўларди. Аммо биз фақатгина 3 очко олдик холос. Ўтган ўйиндаги мағлубият тасодифлигини исботлай олганимиздан хурсандмиз", - дейди Абрамов.


"Мураббий фикрларига қўшиламан. Ғалаба қозониш доим ёқимли. Кейинги ўйинларда ҳам шундай ўйнашга ҳаракат қиламиз", - дейди ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Марат Бикмаев. 


- Кейинги учрашувда Ислом Тўхтахўжаев майдонга туша олмайди. Бу режаларингизга таъсир қиладими?

- Албатта, бу режаларга таъсир қилади. Лекин жуда кўп оддий ҳолатларда сариқ олаяпмиз. Бу борада футболчилар билан гаплашиб оламиз. Демак унинг ўрнида бошқа футболчи ўйнайди.


- Икром Алибоев сизнинг ишончингизни оқладими?

- ОЧЛдаги илк ўйин учун яхши ўйнади. Албатта учрашув бошида у ҳаяжонланди, лекин ўйини яхши бўлди.


- Сўнгги йилларда у қадар ёрқин ўйин кўрсатмаётгандингиз. "Сўғдиёна"га гол урдингиз, бугун иккита тўп киритдингиз. Марат Бикмаев қайтдими?

Марат Бикмаев: - Жароҳат туфайли узоқ муддат майдонга туша олмадим. Энди-энди сафга қайтаяпман.


- Нестеровни нима учун бугун майдонга тушурмадингиз? "Ал Ҳилол" ва "Фулад" учрашувидан қандай натижа кутаяпсиз?

- Маъмур Икромовга яна бир имконият беришга қарор қилдим. Бугун гол ўтказмаганидан хурсандман. "Ал Ҳилол" ва "Фулад" учрашувида дуранг бўлса яхши...


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика