RU

Последние новости

11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  6 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  12

Вадим Абрамов "Навбаҳор"га қарши ўйиндан кейин: "Тўғри ютқаздик, муаммо йўқ. Бироқ футбол ўйнаш керак" Новости

Вадим Абрамов "Навбаҳор"га қарши ўйиндан кейин: "Тўғри ютқаздик, муаммо йўқ. Бироқ футбол ўйнаш керак"

Coca Cola Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Бунёдкор" (2:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди.

"Нима дейишим мумкин? "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман! Биз ҳам ғалабага ҳаракат қилгандик, лекин кераксиз голларни ўтказиб юбордик. Биринчи бўлимда футбол ўйнадик. Танаффусдан сўнг тахминан 15 дақиқа футбол бўлди. Қолган дақиқаларни асосан ётиб олишларга сарфладик. Лекин иккинчи бўлимга атиги тўрт дақиқа қўшиб берилди. Ўйнагиси келмаса майдонга тушиб нима қилади? Тўғри ютқаздик, муаммо йўқ. Бироқ футбол ўйнаш керак. Мухлислар ҳам футбол кўргани келади, ётиб олишларни томоша қилиш учун эмас! Масалан, бугунгидек футбол сизларга ёқадими? Ҳар тўқнашувдан кейин ўйин тўхтайди, ёрдам кўрсатилади? Табриклайман, ғалаба қозондинглар, эътироз йўқ, бу ўзимизни оқлаш ҳам эмас, лекин бунақа ўйин футболимизнинг фойдасига хизмат қиладими?

Бугун нега ютқаздик? Шунчаки имкониятлардан фойдалана олмаслик. Яратилган хавфли вазиятларни голга айлантириш бўйича тажриба камлиги панд берди. Ваҳоланки, имкониятлардан фойдаланганимизда биринчи бўлимдаёқ ҳаммасини ҳал қилардик. Аммо ундай бўлмади. Аксинча, иккинчи голни ўтказиб юбордик, кейин ҳаммаси бошланди", - дейди Абрамов. 

Рейтинг: -17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика