RU

Последние новости

15:36"Антальяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  0 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  2 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  5 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  5 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  15 08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  2 08:15Суперлига. Бугун Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  16 07:48Бугун "Эл Классико"! "Реал" ва "Барселона"нинг бугунги учрашув қайдномаси билан танишинг  19

Вадим Абрамов: "Мени "Нефтчи"ни қуйи лигага тушириб юборган деб ким айтди?" (интервью) Новости

Вадим Абрамов: "Мени "Нефтчи"ни қуйи лигага тушириб юборган деб ким айтди?" (интервью)

Самарқанднинг "Динамо" клуби бош мураббийи Вадим Абрамов янги лавозимга тайинланганидан кейин championat.asia сайтига интервью берди.

- "Динамо" варианти қандай пайдо бўлди? Ким алоқага чиқди?
- Одатдагидек клубдан менга қўнғироқ қилишди ва музокарага таклиф қилишди. Раҳбарият билан гаплашиб келишиб олдик. Йил охиригача шартнома туздим.

- Терма жамоадан кетгач нима билан шуғулланаётгандингиз?

- Ҳеч нима, шунчаки дам олдим.

- "Динамо" мураббийлар штабида сизга кимлар ёрдам беради?

- Ҳозирча фақат Марат Мифтахутдинов келди. Қолган мураббийлар бунгача "Динамо"да ишлаётганлар.

- "Динамо"да сиз билан бирга ишлаган футболчилар кўп эмас...

- Тўғри адашмасам уч футболчи билан олдин бирга ишлаганман. Марат Бикмаев, Эркин Байдуллаев ва Евгений Чумак.

- Самарқанддаги стадион чими билан танишдингизми? Ҳолати қандай?

- Ёмон эмас. Фақат бироз чим ўсган экан бугун ўтини ўришди ва ҳаммаси жойида. Бугун илк машғулотни ўтказамиз ва эртага ўйин.

- Терма жамоадаги шогирдингиз Бақоевга қарши...

- Ҳа, агар "Сўғдиёна" бош мураббийи Бақоев бўлса, демак унга қарши.




- 2017 йил "Нефтчи"ни деярли шундай ҳолатда, мавсум ўртасида ва охирги ўринлардаги жамоани қабул қилиб олгандингиз ва якунда клуб қуйи лигага тушиб кетганди. "Динамо" билан ҳам шундай бўлишидан қўрқмайсизми?

- Йўқ, аввало бир нарсага ойдинлик киритиб олайлик. 2017 йилда "Нефтчи"ни ким қуйи лигага тушиб юборганди? Бизми ёки ўша пайтдаги раҳбариятми? Чемпионат тугашига нечта тур қолганида регламент ўзгариб кетгани ёдингиздами? Кейин "Нефтчи" 2018 йил барибир Суперлигада ўйнаган. Демак клуб мен ишлаган пайтда қуйи лигага тушиб кетмаганди. Яна бир нарса ҳеч ким 2017 йил "Нефтчи"да биздан олдин кимлар ишлагани ва натижалари қандай бўлганини эсламайди негадир. Ўша йил ёзда мен жамоага келгач ҳамма легионерларга жавоб берганмиз ва фақат маҳаллий йигитларни, асосан ўринбосарларда ўйнаган ёш футболчиларни майдонга туширганмиз. Ўша пайтдаги ёшлар ҳозир Суперлигадаги деярли барча клубларда асосий таркибда ўйнашмоқда.

- 2017 йил регламент ўзгариши ҳақида берган интервьюдан кейин сизни футболдан четлатишганди. Энди "Динамо" мураббийи сифатида матбуот анжуманларида қатнашасиз...

- Сизни тушундим, мен доим журналистлар берган саволларга жавоб бераман. Ўзим мана бу саволни беринглар демайман-ку, тўғрими. ОАВни тўртинчи ҳокимият дейишади, биз ҳокимиятга қарши бормаймиз. Қонунни бузмасак, ўйлайманки ҳеч ким бизни четлатмайди.

- "Динамо" ҳозир сўнгги ўринда бормоқда. Клубни Суперлигада олиб қолишга ишонганингиз учун шартнома туздингизми?

- Тўғри охирги ўриндамиз, аммо олдинда 12та ўйин бор. Математик ва амалий жиҳатдан имкониятимиз бор. Охиригача курашамиз. Бунинг учун кўп ишлаш керак бўлади.


Нарзулла суҳбатлашди

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика