RU

Последние новости

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  185 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  15 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

Вадим Абрамов кечаги ўйин ҳақида Новости

Вадим Абрамов кечаги ўйин ҳақида

"Локомотив" кеча Осиё чемпионлар лигасининг 6-турида майдонга тушди. Сафарда бўлиб ўтган "Фулад" билан кечган баҳсда "темирйўлчилар" 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйишди.
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида қатнашган жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.


Ўйин ҳақида

- Баҳсни яхши бошладик. Айниқса, биринчи таймда кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Бироқ рақиб дарвозасига тўп кирита олмадик. Иккинчи таймда эса майдонда бироз тенг кураш кечди. Афсуски, ўйин охирларида гол ўтказиб юбордик. 80-дақиқадан кейин рақиб кўпроқ ҳужум қилди ва бунинг натижасида тўп киритишга муваффақ бўлди. Озгина чидаб турганимизда учрашув 0:0 ҳисобида якунига етарди.

Шароитлар ҳақида

- Бизни яхши кутиб олишди. Ташкилий ишлар ҳам жойида бўлди. Бунинг учун "Фулад" футбол клубига миннатдорчилик билдираман.

ОЧЛдаги иштирок ҳақида

- Албатта, мақсадимиз гуруҳдан чиқиш эди, аммо айрим хатолар сабаб охирги ўринда қолиб кетдик. Лекин бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз ва бундан кейин бор эътиборни ички чемпионат ҳамда Ўзбекистон Кубоги баҳсларига қаратамиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика