RU

Последние новости

00:40Шоҳруз Норхонов расман "Сўғдиёна"да қолади  0 00:35АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон"ни меҳмон қилмоқда, Ҳусанов асосийда (онлайн ҳисоб)  10 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:30Испания Суперкубоги. "Барселона" ва "Атлетик" финал йўлида баҳс олиб боришмоқда.   11 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  0 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 00:04АПЛ. "Бёрнли" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  3 23:46АПЛ. "Фулхэм" – "Челси". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"  16 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2 21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  1 20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  7

Вадим Абрамов: "Йирик ғалабаларда ҳеч қандай сир йўқ" Новости

Вадим Абрамов: "Йирик ғалабаларда ҳеч қандай сир йўқ"

"Локомотив" - "Металлург" (5:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида майдон эгалари бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.
"Бугунги йирик ҳисобдаги ғалабадан хурсандман. Мақсадимиз ҳар бир ўйинда майдонга тушиб ғалаба қозонишдан иборат. Йирик ғалабаларда ҳеч қандай сир йўқ. Шунчаки давралар оралиғида биз жамоага керакли бўлган футболчиларни олиб келдик. Айнан шу боис йирик ғалабалар қўлга киритилмоқда".

"Гейнрих, Раҳматуллаев каби футболчилар жамоага қўшилгач ўйин услубимиз анча ўзгарди. Энди пас бера оладиган ва гол ура оладиган футболчилар кўпайди".

"Бугун Фарҳод Тожиев битта эмас учта қулай имкониятлардан фойдалана олмади. Барибир икки тўп киритганидан хурсандман. Иван Нагаевда эса ўзига хос пасайиш кузатилмоқда. Аммо унинг ёшида нормал ҳолат, ҳали у ўзига келади ва бундан ҳам яхшироқ ўйнаб кетади, бунга ишонаман".

"Осиё ўйинларда клубимиздан бир қатор футболчилар иштирок этишади. Бундан албатта хурсандман, сабаби улар ватан шаънини ҳимоя қилишади. Ўзбекистон терма жамоасига ушбу мусобақада энг юқори ўринларни қўлга киритишини тилаб қоламан".

"Яқинда мустақиллик байрами кенг нишонланади. Истиқлол туфайли юртимизда футбол жадаллик билан ривожланди. Мана оддий мисол, қаранг нечта янги стадионлар қурилди, қурилмоқда. Буларнинг бари айнан мустақиллик шарофати билан бўлмоқда".

"Ҳозирча бизда ва "Пахтакор"да бошқаларга қараганда чемпионлик учун имконият кўпроқ. Бироқ бир қатор чемпионатларда мавсум ўртасида биринчи ўринда бориб туриб якунда чемпион бўла олмаганларни сиз ҳам биз ҳам кўрганмиз. Шу боис мавсум тугашини кутайлик", - дейди Вадим Абрамов.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика