RU

Последние новости

13:37"Қўқон-1912" Тошкентда "Бунёдкор"га қарши беллашувда камбэк қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:58"Чикаго Файр" Де Брюйне билан музокаралар олиб бормоқда  0 12:35Симеоненинг журналистнинг Баэна ҳақида гапириш илтимоси ҳақида: "Мени аҳмоқ деб ўйлаяпсиз. Жамоангизда ўйнамаётган одам ҳақида гапириш мумкин эмас"  0 12:04Андро Гиоргадзе: "Ҳатто дуранг ҳам биз учун яхши натижа эди, лекин ғалаба қозонишни уддаладик"  0 11:47Асадбек Раҳимжонов: "Гувоҳи бўлдингиз, ҳакамлар йўқ жойдан пенальти белгилашди"  5 11:30Аслиддин Тоштемиров: "Биз осонликча ютқазмаймиз. Ютқазадиган жамоа ҳам эмасмиз"  0 11:03Темурхўжа Абдухолиқов: "Мағлубиятга мен сабабчи бўлдим"  5 10:46Алишер Салимов: "Хоҳ ОКМК бўлсин, хоҳ "Насаф", ғалаба учун майдонга тушамиз"  4 10:31"Фаолиятим бошқача бўлиши мумкин эди". Илёс Зейтуллаев Италия А Сериясида мустаҳкам ўрнашиб қола олмаганининг сабабини айтди  7 10:15Арда Гюлернинг 50-учрашуви «Реал»га «қиммат»га тушди  4 09:40Виктор Гёкерешнинг навбатдаги жамоаси деярли маълум  9 09:06Аббосбек Файзуллаев: «Ҳали имкониятимиз бор»  4 08:35Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  6 08:09Гвардиола «Сити»нинг муваффақиятсизликларига олиб келган хатосини айтди  15 07:38Суперлига. Бугун 3 та баҳс бўлиб ўтади  2

Вадим Абрамов: "Ҳар доимгидек гол уришга келганда оқсаяпмиз" Новости

Вадим Абрамов: "Ҳар доимгидек гол уришга келганда оқсаяпмиз"

Олий лига 12-тури доирасида ўтказилган "Локомотив" - "Қизилқум" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманига ташриф буюрди.
"Ҳар доимгидек кўплаб вазиятлар яратмоқдамиз, аммо гол уришга келганда яна оқсаяпмиз. Тезкор гол урилганидан сўнг янада яхшироқ ўйин кўрсатишимиз керак эди. Лекин бу нарса амалга ошмади. Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ярим ҳимоя чизиғимиз бугун кутилган ўйинни намойиш этиб бера олмади. Дилшод Раҳматуллаевга келадиган бўлсак, у кўп вақтни жароҳати боис ўтказиб юборганди. Жароҳатидан қайтганида эса унинг ўрнини бошқа футболчи олиб қўйганди. Бизда рақобат жуда кучли. Барча асосий таркибга кириши учун курашиши ва бунга лойиқ эканлигини исботлаши даркор.

- Игнатий Нестеров асосан захирада қолиб кетмоқда. Маъмур Икромов "Локомотив"нинг асосий дарвозабони деб ҳисоблайсизми?
- Маъмур Икромов ва Игнатий Нестеров бир хил даражадаги дарвозабонлар саналишади. Нестеров жароҳати боис мавсумни илк қисмини ўтказиб юборди. Унинг ўрнини эса Маъмур Икромов тўлиқ эгаллади ва ҳозирда ишончни оқламоқда. Ким кўпроқ майдонга тушишга тайёр бўлса ўшани таркибга киритаман. Маъмур Икромовнинг кўрсатаётган ўйинидан кўнглим тўлмоқда.  

- МТЖ 16 июнь куни учрашув ўтказади. "Локомотив" эса тақвим бўйича 18 июнь куни навбатдаги ўйинини ўтказади. Бу сизга ноқулайликлар келтириб чиқармайдими?
- Мана ўзларингиз кўриб турибсизлар. Нима ҳам қилардик? Биздан олти нафар футболчи терма жамоага жалб этилган.

- Балки бу нарса "Локо"га фойдадир, қолган футболчилар учун ўзларини кўрсатиши учун айни муддао бўлар...
- Ҳа, тўғри айтдингиз. Ўтган йили айнан шу нарса бизга фойда келтирганди. Олтин медалларни қўлдан бой бергандик. Яна нима ҳам дердик...
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика