RU

Последние новости

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  6 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  3 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  6 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

Вадим Абрамов: "Эртага таркибда ўзгаришлар бўлади" Новости

Вадим Абрамов: "Эртага таркибда ўзгаришлар бўлади"

ОЧЛ "C" гуруҳи 2-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Фулад" учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "темирйўлчилар" бош мураббийи Вадим Абрамов ҳамда жамоа етакчиси Темур Кападзе иштирок этишди.
- Эртага биринчи ўйин билан солиштирганда таркибда ўзгаришлар бўладими?
- Ҳа, албатта. Эртанги баҳсда баъзи ўзгаришлар бўлади. "Локомотив" ҳали ОЧЛда ғалаба нашидасини сурмаган ва биз илк ғалабани қўлга киритишни истаймиз.

- Дарвозабон борасида қарор қабул қилиб бўлдингизми?
- Ҳа, бу борада якуний тўхтамга келдим.

- Жамоа эртанги муҳим ўйинга тайёрми? Йўқотишлар йўқми?
- Жамоа ўйинга тайёр. Барча футболчилар майдонга тушишга шай ҳолатдалар.

- "Фулад" тўққиз ўйиндан буён ОЧЛда мағлубиятсиз ўйнаб келмоқда. Эртага "Локомотив" ушбу серияга чек қўя оладими?
- Раҳмат, бу маълумот ҳақида билмасдик. Биз ҳам ҳали ОЧЛда ғалаба қозона олганимиз йўқ. Эртага шу анъаналарни бузишга ҳаракат қиламиз.

- "Фулад" билан бўладиган ўйинда сиз учун энг муҳими нима?
-
Энг асосийси биринчи бўлиб гол уриб олишимиз керак. "Локомотив" тезроқ ўзининг илк ғалабасини нишонлаши керак.

- Фозил Мусаев ҳозирда Эрон чемпионатида тўп сурмоқда. "Фулад" жамоаси ҳақида ундан маълумот олишга уриниб кўрдингизми?

- Ҳозирги замонда у билан бемалол телефонлашиб, боғланишимиз мумкин. Лекин мен Фозил Мусаев "Фулад" жамоаси ҳақида биздан кўпроқ маълумотга эга дея олмайман. У шунчаки "Фулад" жамоаси географик жойлашуви ҳақида билиши мумкин. Шу боис унга сим қоқиб, ниманидир билишга ошиқмадик. Агарда у "Фулад"да ўйнаганида ҳам бирор нарсани сўрасак бўларди.

Темур Кападзе
: Эрон жамоалари деярли бир хил ўйнашади. Улар жисмонан анча кучли рақиб ҳисобланишади. Биринчи ўйинда йўл қўйилган хато ва камчиликларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. "Ал Ҳилол" билан бўлган ўйиндаги мағлубиятни унутганмиз ва бор диққат-эътибор "Фулад" билан бўладиган ўйинга қаратилган. Умид қиламанки, эртага мухлисларга ғалабани тақдим этамиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика