Вадим Абрамов: "Элдор Шомуродов "Женоа"да бемалол ўйнаб кета олади"
01 окт 2020 18:07
Новости
Вадим Абрамов: "Элдор Шомуродов "Женоа"да бемалол ўйнаб кета олади"
"Элдор Шомуродов терма жамоа йиғинига чақирилган. Умид қиламанки, у "Женоа" билан шартнома тузади ва Тошкентга учиб келади. Ҳозирча унинг келмаслиги ҳақида гап-сўз бўлгани йўқ.
Аслида Одил Аҳмедовни ҳам бу йиғинга чақирмоқчи эдим. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли Хитойга қайтганидан кейин 14 кун карантинда бўлиши шартлиги боис Аҳмедовни бу сафар чақирмадик.
Рўйхатдаги икки футболчи ҳозирча терма жамоага келмаслиги аниқ. "Насаф" ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов касал, ярим ҳимоячи Ойбек Бозоровда эса жароҳат бор экан.
Тўғриси айтсам бунгача "Женоа"ни кузатмас эдим. Энди бу жамоа ўйинларини кўрамиз ва Шомуродовнинг ҳаракатларига баҳо берамиз. Тушунарлики "Женоа" Италия футболи етакчиси эмас, аммо барибир бу А Серия. Элдор Шомуродов бу клубда ўйнаб кета олишига ишончим комил. У ерда менимча ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Умид қиламизки айнан шундай бўлади", - дейди Вадим Абрамов championat.asia сайтига.

Похожие новости
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Комментарии