RU

Последние новости

12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  0 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  0 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  2 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  4 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  3 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  5 08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  2 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  1 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  2 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  8 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  3 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  5

Вадим Абрамов: "Дерби қизиқ кечишига шубҳа йўқ" Новости

Вадим Абрамов: "Дерби қизиқ кечишига шубҳа йўқ"

Эртага "Локомотив" олий лиганинг навбатдаги турини ўтказади. Бу сафар "термирйўлчилар" амалдаги чемпион "Пахтакор"га қарши баҳс олиб боришади.
Пойтахт дербиси мақомига эга баҳснинг қизиқ кечиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Локомотив" бош мураббийи Вадим Абрамов ҳам сайтимизга берган интервьюсида айтиб ўтди.

- Дерби ўз номи билан дерби. Шундай экан, "Пахтакор" билан бўладиган ўйинимиз қизиқарли кечишига шубҳа қилмайман. Мухлисларимиз кўз ўнгида чиройли ўйин намойиш этиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, - дейди Вадим Абрамов.

- Вадим Карленович, ўйинга тайёргарлик қандай кетяпти?
- Ҳаммаси режа бўйича. Иш жараёни давом этмоқда, футболчилар эртанги учрашувга тайёр.

- Таркибда ҳамма соғми? Жароҳат олганлар йўқми?
- Ислом Тўхтахўжаевни бироз жароҳат безовта қилмоқда. Шу боис у кечаги машғулотда иштирок этмади. Ўйингача унинг ҳолатини назорат қилиб турамиз.

- Сизнингча, "Пахтакор" ҳозир қандай ҳолатда?
- Рақиб ҳурматга лойиқ жамоа ҳисобланади. Улар чемпионлар лигасининг сафар ўйинларида мағлуб бўлишмади. Шунингдек, ички чемпионатда ҳам яхши ўйин намойиш этмоқда.

- Катта эҳтимол билан "Пахтакор" таркибида Жамшид Искандеров ва Кахи Махарадзе майдонга тушмаслиги мумкин. Агар шундай бўладиган бўлса, бу "Локо"га қўшимча плюс бўладими?
- Бу ҳақда бир нарса дейиш мушкул. Менга қолса, "Пахтакор" бизга қарши ўзининг етакчи ўйинчилари билан ўйнагани маъқул. Чунки Искандеров билан Махарадзенинг имкониятларини биламиз. Шунда ўйин янада кескин кечади.

- Статистика шуни кўрсатяптики, "Локомотив" ўз майдонида "Пахтакор"ни ҳали олий лигада мағлуб эта олмаган. Бу сизни безовта қиладими ва "Локомотив" бу анъанани йўққа чиқаришга тайёрми?

- Бу мени безовта қилмайди, лекин ўйинга алоқадор ҳар қандай маълумот ёки статистикани билиб қўйишнинг зарари йўқ. Футболда анъана ҳар доим бир хил давом этмайди. У қачондир бузилиши керак. Насиб қилса, бу сафар биз ғалаба қозонамиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика