RU

Последние новости

20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  0 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  12 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  6 18:46"Манчестер Сити" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  20 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  3 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  4 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  4 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0

Вадим Абрамов Бразилия, Сингапур ва "зонтик" ҳақида Новости

Вадим Абрамов Бразилия, Сингапур ва "зонтик" ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси бугун Сингапурга учиб кетганидан хабарингиз бор.

Кеча футболчиларимиз "Жар" стадионида сафар олдидан сўнгги машғулотни ўтказишганди. Ушбу машғулотдан кейин терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов билан суҳбатлашдик.

- Навбатдаги рақиб Сингапур. Улар ўз майдонида иккита баҳсда ютқазишмади, лекин сафарда Саудия Арабистонига йирик ҳисобда ютқазишди. Бу Сингапур уй жамоаси эканлигини англатадими ёки Саудия Арабистони шунчалик кучлими?

- Ҳар бир жамоа рақиб имкон бергани даражасида ўйнайди. Демак Саудия Арабистони шундай ўйнаганки Сингапур йирик ҳисобда мағлуб бўлгандир. Сингапур Иорданияда йиғин ўтказганди балки у ерда кўп қолиб кетишгандир, балки иқлим бошқачадир, буни мен билмайман. Биз эса рақибни ўрганаяпмиз ва уларни ҳурмат қиламиз. Мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Ғалаба қозониш кераклигини биламиз ва ўйинга жиддий муносабатда бўламиз.

- Яман билан баҳсдан олдин уларни "доска"да мағлуб этдик дегандингиз, майдонда ҳам ютдик. Сингапурни "доска"да мағлуб этдикми?

- "Доска"да менимча ҳаммани ютиб бўлганмиз. Агар Бразилияни бўлса уларни ҳам ютамиз. Фақат майдонда ютиш бошқа, ҳа. Футболчилар кўрсатмаларни қанчалик тушунишганини ўйиндан кейин билиб оламиз.



- Машғулотларни кузатиш жараёнида кўрдикки Яман билан баҳсдаги таркибда бир-иккита ўзгариш бўлади. Шундайми?

- Йўқ, машғулотларда кўрган таркибингиз асосий таркиб эмас. Футболчиларга шунчаки "жилетка"ларни кийдирамиз ва тайёргарлик кўрамиз. Йигитлар қандай "жилетка"да тайёргарлик кўришининг аҳамияти йўқ.

- Олимпия терма жамоаси билан назорат баҳсида сўнгги 20 дақиқада уч ҳимоячи билан ўйнагандик, эртага ҳам шундай тактикада ўйнашимиз мумкинми?

- Умид қиламанки бунга ҳожат қолмайди. Бу ўйин пайтида натижага эриша олмаётган пайтдаги захира варианти.

- Терма жамоа Сингапурга ўйиндан бир кун олдин кечки пайт етиб боради ва расмий машғулот ўтказилмайди. Бу бизга панд бермасмикин?

- Менимча бу халал бермайди. Биз Тошкент вақти билан яшаймиз. Ўйин куни эрталаб кичик машғулот ўтказамиз.

- Ўйин бўладиган кун Сингапурда ёмғир ёғиши кутилаётган экан. Бунга тайёрмисизлар?

- Об-ҳаво қандай бўлиши бизга боғлиқ эмас, уни ўзгартира олмаймизку. Ёмғир ёғса демак ўзимиз билан соябон (зонтик) оламиз (кулади).


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашдик


Рейтинг: +116   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика