RU

Последние новости

18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  1 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  1 16:51Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  4 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  2 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  12 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  3 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  5 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  7 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  4 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2

Вадим Абрамов: "Биринчи даврада яхшироқ натижа қайд этишимиз мумкин эди. Шерзод Қодиров ва Жаҳонгир Ўрозов жамоа билан бирга шуғулланмоқда" Новости

Вадим Абрамов: "Биринчи даврада яхшироқ натижа қайд этишимиз мумкин эди. Шерзод Қодиров ва Жаҳонгир Ўрозов жамоа билан бирга шуғулланмоқда"

"Динамо" клуби бош мураббийи Вадим Абрамов иккинчи давра стартидан аввал сайтимизга кичик интервью берди.

- "Динамо" жамоасининг биринчи даврадаги иштироки ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Яхшироқ натижа қайд этмоқчи эдик, аммо биз кутган ишлар ҳар доим рўй беравермайди. Ҳозирги эгаллаб турган поғонамиз адолатли деган бўлардим. Иккинчи даврага тайёргарликни бошладик. Мавсумнинг иккинчи қисмида вазиятни ўнглаб олишимиз керак. Барчаси олдинда.

- Жамоа иккинчи даврага тайёргарликни бошладими?

- Ҳа. 10 июлда машғулотларни бошладик. 15 июль санасида бир ҳафтага Иссиқ-қўлга борамиз. Кейин эса, Самарқандга қайтамиз ва тайёргарликни давом этамиз.

- Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз? Жамоангизни мавсум ўртасида ҳам футболчилар тарк этишди.

- Жамоани аввалроқ тарк этган футболчилар ҳақида барча хабардор. Шунингдек, Ягр ва Соколлар билан ҳам шартномани бекор қилдик. Янги футболчиларни қўшиб олиш бўйича иш олиб бормоқдамиз. Иссиқ-қўл сафаридан кейин янги футболчилар номини билиб оласизлар.

- "Дўстлик" сафига тўп тепаётган ва Про-лига тўпурари бўлиб турган Шерзод Қодиров "Динамо" билан бирга машғулот олиб бораяптими?

- Ҳа. У биз билан машғулот олиб бормоқда. Ўзини яхши томонлама намойиш эта олса, шартнома тузамиз.

- Жаҳонгир Ўрозовчи? Ўрозов ҳам "Динамо" сафига қўшилади деган гапларни эшитдик.

- Ҳа. Ўрозов ҳам биз билан бирга. У билан шартнома тузишга улгурдик. Ёшларга ўйин амалиёти тақдим этиш керак. Ўрозов бизга ёрдам бера олади деган умиддаман.

- Европа чемпионати финалига тахмин билдириб ўтсангиз?

- Испания чиройлироқ футбол намойиш этмоқда. Англия эса жуда зич тақвимли лигага эга. АПЛдаги футболчилар 70га яқин учрашувларда иштирок этишади. Шаҳсан мен Испанияга мухлислик қиламан. Испаниянинг заиф жиҳати - стандарт вазиятлар. Ёрқин испанлар, прагматик инглизлар билан тўқнаш келади.

- Иккинчи даврадаги интрига ва рақобат ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Чемпионатдаги жамоалар даражаси тенглашди. Яққол лидер йўқ. Орадаги фарқ катта эмас. Танаффусда чоғида ким яхшироқ тайёргарлик кўрса, иккинчи даврада яхшироқ натижа қайд этади.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика