RU

Последние новости

19:32Ўзбекистон - Қирғизистон. Таркиблар маълум  12 19:23Ўртоқлик ўйини. Тожикистон ўз майдонида Беларусдан жавобсиз 5та тўп қабул қилиб олди  0 19:01ЖЧ саралаши. Жанубий Корея ўз майдонида Ўмонни мағлуб этолмади  4 18:22Япония терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига биринчи бўлиб йўлланма олди  18 18:07"Барселона" бу мавсумда "Камп Ноу"га қайтмайди. Клуб "Монжуик" стадиони учун абонементларни узайтиради  2 17:32ЖЧ саралаши. Япония ўз уйида Баҳрайнни мағлуб этиб, муддатидан аввал мундиалга йўлланмани қўлга киритди  11 17:10Лаутаро Мартинес жароҳат олди  1 16:46ЖЧ саралаши. Австралия ўз уйида Индонезияни йирик ҳисобда таслим этди  3 16:18"Манчестер Юнайтед" Нмеча учун тахминан 48 млн евро беришга тайёр. Дортмундликлар хавбекни сотмоқчи эмас  0 15:51Халқаро турнир. Ўзбекистон U-23нинг Хитойга қарши ўйин учун асосий таркиби маълум  12 15:36Де Йонг: "Кўплар учун Испания фаворит, аммо мен бундай ҳисобламайман"  2 15:0223 март куни футзал бўйича Ўзбекистон кубоги давом этади  0 14:59Ильдар Маматказин: "Қирғизистон чемпионати айни вақтда яхши даражага чиқмоқда"  0 14:58Нойер Германия терма жамоасига қайтиши мумкин  0 14:28Шлоттербекка "Реал", "Барса", "Арсенал", "Ливерпуль" ва "Ньюкасл" қизиқмоқда. "Боруссия" ҳимоячи билан шартномани узайтирмоқчи  2

Вадим Абрамов: "Ал Айн" ўз уйидаги учрашувларни кўнгилдагидек ўтказа олмаяпти, эртага ҳам шундай бўлишига умид қиламан" Новости

Вадим Абрамов: "Ал Айн" ўз уйидаги учрашувларни кўнгилдагидек ўтказа олмаяпти, эртага ҳам шундай бўлишига умид қиламан"

«Ал Айн» - «Бунёдкор» учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ва ҳимоячи Анвар Ғофуров иштирок этди.

«Авваламбор ҳаммага салом. Эртага Чемпионлар лигасининг сўнгги саралаш босқичидан ўрин олган ўйинда майдонга тушамиз. Ўйин тақдири битта баҳсда ҳал бўлади. «Ал Айн» жиддий ва кучли рақиб эканлигини биламиз, аммо биз майдонга фақат ғалаба мақсадида чиқамиз. Чунки гуруҳ босқичига чиқишни ният қилганмиз», - деди Вадим Абрамов.

«Ал Айн» яхши шаклланган жамоа. Рақиб ўрганиб чиқдик. Учрашувга тайёрмиз. Гуруҳ босқичи тақдири битта ўйин орқали ҳал бўлишини биламиз. Эртага ким ғолиб бўлса ўша жамоа гуруҳ босқичига йўл олади», дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди Анвар Ғофуров.

- «Ал Айн»ни ўрганиб чиқдингизми?
Вадим Абрамов: -
Албатта етарли маълумотга эгаман. Рақиб айрим футболчиларини жуда яхши таниман, лекин ҳозир бу ҳақида гапиришни истамайман. Чунки рақиб тўғрисидаги барча маълумотлар ўзим учун. Айтишим мумкинки, рақиб ҳужумда жуда яхши ҳаракат қилади. Лекин «Ал Айн» ўз уйидаги учрашувларни кўнгилдагидек ўтказа олмаяпти. Ўйлайманки, эртага ҳам шундай бўлади ва биз бундан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

- «Ал Завра»ни осонлик билан мағлуб этдинглар, бироқ эртага сизларни жиддий рақиб кутиб турибди.
Вадим Абрамов:
- Осон учрашув бўлмаслиги аниқ. Футболчиларим ҳам буни билади. Лекин «Ал Завра» билан бўлган баҳс мавсумдаги биринчи ўйинимиз эди. Эртага иккинчи расмий беллашувни ўтказамиз. Бизни муаммомиз шу бўлиши мумкин. «Ал Завра»га қарши баҳснинг биринчи бўлими аввалида пенальтидан гол урганимиз бизнинг фойдамизга хизмат қилди. Шундан сўнг жамоам ўз ўйинини кўрсата олди. Эртангги баҳс олдидан бизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Айтганимдек, мавсумнинг иккинчи учрашувини ўтказаётганимиз бизга қандайдир муаммо туғдириши мумкин. Қолгани назоратим остида.

- Таркибда йўқотишлар борми?
Вадим Абрамов:
- Жароҳат олган футболчилар йўқ. Бундай бўлишини истамайман ҳам. Ўйинчилар борасидаги йўқотишимиз, беш нафат футболчимизни олимпия терма жамоаси таркибида бўлгани ва сўнгги ўйинни куни кеча ўтказганидир. Аслида уларни эртангги баҳс олдидан жамоага жалб қилиш имконияти бор эди, бироқ бундай қилишни лозим деб топмадим. Сабаби, улар қисқа вақт ичида кўп ўйин ўтказишди. Ҳам руҳан ҳам жисмонан чарчашган. Ўтган мавсумдаги таркибдан бугун фақатгина уч нафар футболчи бор.

- Жамоадаги ички муҳит қандай?
Анвар Ғофуров: -
Жамоадаги ички муҳит аъло даражада. Юқори кайфиятда ўйинга тайёргарлик кўряпмиз. «Бунёдкор»да аҳил коллектив йиғилган.

- Эртага қандай ўйин кутяпсиз? «Ал Завра» билан бўлгани каби осон ўйин бўлмайди?
Анвар Ғофуров: -
Айтишим керак, «Ал Завра»га қарши осон ўйин ўтказмадик. «Ал Айн»га ҳурмат сақлаган ҳолда айтаманки, «Ал Завра» эртангги рақибимиздан кучсиз эмас. Шунчаки, ўша куни бизга омад кулиб боқди.

- Шу кунларда Ал Айн шаҳрида об-ҳаво жуда совиб кетди. Бу сизларга қўл келиши мумкинми?
Вадим Абрамов:
- Иккала жамоа ҳам бир хил об-ҳавода тўп суради. Об-ҳаво қайсидир жамоага ёрдам беради деб ўйламайман. Қолаверса, ҳозир шаҳарда жуда совуқ эмас, аксинча айни футбол ўйнайдиган ҳаво.


Аль-Аин

Saeed Juma - 78'

Лига Чемпионов AFC. Квалификация . Тур final

28/01/2020, 19:40

0
:
1
Завершен

Бунедкор

45'
90'
78'  Saeed Juma

Рейтинг: +52   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика