RU

Последние новости

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  4 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  14 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

"УзРепорт ТВ" телеканалининг Евро-2016 футбол учрашувларини сунъий йўлдош орқали трансляция қилиш бўйича эълони Новости

"УзРепорт ТВ" телеканалининг Евро-2016 футбол учрашувларини сунъий йўлдош орқали трансляция қилиш бўйича эълони

Теги :  UZREPORTTV
«УзРепорт ТВ» телеканали УЕФА талабига кўра, Евро-2016 учрашувларининг ЯМАЛ 401 сунъий йўлдоши орқали тўғридан-тўғри трансляцияларини вақтинча тўхтатиб турилишини эълон қилди.

Телеканал техник ходимлари тез орада географик чеклов тизимини ишга тушириши кутилмоқда. Бу чеклов ишга тушганидан сўнг юртимиздаги футбол мухлислари Евро-2016 учрашувларини Ямал 401 сунъий йўлодоши орқали “УзРепорт ТВ” телеканалида томоша қилишда давом этишлари мумкин бўлади. 

УЕФА томонидан бундай талаб қўйилишининг сабаби, сунъий йўлдош сигнали Ўзбекистон ҳудудидан ташқари яна қўшни давлатлар ва бошқа хорижий давлатлар ҳудудларини ҳам қамраб олаётганлиги бўлди. Маълум бўлишича, УЕФА томонидан бундай чоралар Тожикистон ва Туркманистон телеканалларига нисбатан ҳам қўлланилган.

Шу билан бирга, қайд этиш жоизки, ЯМАЛ 401 сунъий йўлдоши орқали Евро-2016 мусобақаларини томоша қилаётган мухлислар футбол ўйинларини эртаси куни соат 17:00да такрорий эфирда томоша қилишлари мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, «УзРепорт ТВ» телеканалини кабел телевидениеси (ЎКТ), шунингдек, “UzDigital TV”, «Stars TV», «IPTV» абонентлари ҳамда www.медиабай.тв Интернет-ресурси фойдаланувчилари томоша қилиш имконига эгалар.

Бундан ташқари, Евро-2016 учрашувларини қуйидаги ҳудудий телеканаллар орқали томоша қилиш ҳам мумкин: “Водий Садоси Ёшлар телерадиокомпанияси” (ЁТРК), “Мулоқот ТВ” (Қўқон), “Рухсор ТВ”, “Марғилон ТВ” (Марғилон), “Жиззах ТВ” (Жиззах), СТВ (Самарқанд), “Истиқлол ТВ” (Бухоро), “Насаф ТВ” (Қарши), “Ишонч ТВ” (Термиз), “Элликқалъа ТВ” (Қорақалпоғистон).

Рейтинг: -17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика