RU

Последние новости

19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:41Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср. Таркиблар маълум  17 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  1 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  8 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  7

"УзРепорт ТВ" телеканалидаги футбол ўйинларининг икки тилдаги шарҳларини энди UzDigital TV орқали ҳам кўриш мумкин Новости

"УзРепорт ТВ" телеканалидаги футбол ўйинларининг икки тилдаги шарҳларини энди UzDigital TV орқали ҳам кўриш мумкин

Аввал хабар берганимиздек, "УЗРEПОРТ ТВ" телеканали ўзбек телевидениеси тарихида биринчи марта футбол учрашувларининг бир вақтнинг ўзида икки тилдаги – ўзбек ва рус тилларидаги шарҳини йўлга қўйди.

Ушбу имконият сунъий йўлдош антенналари эгалари (спутник – Ямал 401, 90° шимолий нур Ку диапазон, қабул қилиш частотаси – 11,505705 GGz) ва “Ўзбектелеком” АК “Телеком ТВ” IPTV хизмати фойдаланувчилари учун мавжуд эди. "УЗРEПОРТ ТВ" телеканали бу имкониятни босқичма-босқич кенгайтириш борасида иш олиб бормоқда.

Шу йилнинг 2-июлидан бошлаб UzDigital TV платформасида ҳам футбол учрашувларини бир вақтнинг ўзида икки тилда томоша қилиш имконияти яратилди. Эндиликда УзДигитал ТВ абонентлари ҳам УЗРEПОРТ ТВ телеканали орқали Евро-2016 учрашувлари шарҳини ўзлари истаган тилни танлаган ҳолда томоша қилишлари мумкин. 

Бундай имконият UzDigital TV ҳамда УЗРEПОРТ ТВ телеканали мутахассисларининг ўзаро ҳамкорликдаги меҳнатлари эвазига юзага келди.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2016 учрашувларини ўзбек тилида Даврон Файзиев, Санжар Ризаев Ёқубжон Бобожонов, ҳамда таниқли ва истеъдодли актёр, маълум муддат профессионал футболчи сифатида ҳам тўп сурган Алишер Узоқов шарҳлаб боришмоқда.

Рус тилида эса футбол учрашувларини “МАТЧ ТВ” телеканалининг машҳур шарҳловчиси Александр Елагин шарҳлаб бормоқда.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика