RU

Последние новости

07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  9 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  1 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  6 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  4 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  15 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1

Узоқ йиллар "Пахтакор"га хизмат қилган автобус ёниб кетди Новости

Узоқ йиллар "Пахтакор"га хизмат қилган автобус ёниб кетди

Бугун, 15 декабрь куни Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчаси 7-уйда жойлашган 8-сонли Автосаройда ёнғин содир бўлди.

Ёнғин ҳақидаги хабар Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг Куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига соат 13:32 да келиб тушган.

Воқеа жойига Тошкент шаҳар гарнизонидан 6 та асосий ва 2 та махсус ёнғин ўчириш экипажлари йўналтирилган. Воқеа жойига ёнғин ўчириш автомобиллари соат 13 дан 41 дақиқа ўтганда етиб борган вақтида автосарой автомобилларининг кузов қисмини таъмирлаш боксининг ички қисми очиқ аланга билан ёнаётганлиги ва у ердан қора тутун  чиқаётганлиги аниқланган.

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 14:01 да қуршаб олиниб, соат 14:08 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида автомобилларнинг кузов қисмини таъмирлаш боксининг 50 кв.метр майдонда ички ва том қисми ҳамда ичидаги 1 МАN ва 1 та Мercedes benz русумли автобусларнинг салон ва кузов қисми ёниб зарарланган.

Тан жароҳати олганлар йўқ. Тахминларга кўра ёнғинга Мercedes benz русумли автобусга техник хизмат кўрсатиш учун пайвандлаш ишларини олиб боришда ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши бўлган.

Ҳозирда воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғиндан автомобилларнинг кузов қисмини таъмирлаш боксининг 800 кв.метр майдони ҳамда таъмирлаш боксида бўлган ISUZU русумли юк автомобили ва Damas русумли автомобили сақлаб қолинган.



Мазкур автобус узоқ йиллар давомида "Пахтакор" клуби ва Ўзбекистон терма жамоасига хизмат қилганди.

Рейтинг: -36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика